“Барселона”га қарши ўйин олдидан ПСЖда яна бир жиддий йўқотиш
11 фев 2021 20:52
Новости
“Барселона”га қарши ўйин олдидан ПСЖда яна бир жиддий йўқотиш
Неймар қанча муддатга сафдан чиққани маълум.
ПСЖ футболчиси Неймар Франция кубоги 1/32 финал доирасида "Кан"га қарши ўтган ўйинда жароҳат олганди.
Тиббий текширувлар натижасида, бразилияликнинг чап оёқ мушаклари шикастлангани маълум бўлди. Неймар сафга қайтиши учун 4 ҳафта талаб қилинади.
Шу тариқа, 29 ёшли футболчи ЕЧЛ 1/8 босқичидан ўрин олган “Барселона”га қарши сафардаги учрашувни ўтказиб юборади. Жамоалар ўртасида жавоб ўйини эса 10 мартга белгиланган.
Аввалроқ, ПСЖнинг яна бир етакчиси Анхель ди Мария ҳам “Камп Ноу”даги учрашувда жамоасига ёрдам беролмаслиги маълум бўлганди.
Похожие новости
championat.asia
Ўзбекистон Суперкубоги. "Нефтчи" — 2026 йилги Ўзбекистон Суперкубоги соҳиби.
Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида "Севилья"ни тор-мор этди
Камолиддин Тожиев: "Эртанги ўйинга 100 фоиз шаймиз. Пенальтилар сериясига тайёрланмадик" (тўлиқ матбуот анжумани)
Opta. EЧЛ учун асосий даъвогарлар рейтингини қайтадан тузиб чиқди
Комментарии