"Барселона" "Ювентус"га қарши ўйиндан сўнг таркибда катта ўзгаришлар қилмоқчи
13 апр 2017 20:14
Новости
"Барселона" "Ювентус"га қарши ўйиндан сўнг таркибда катта ўзгаришлар қилмоқчи
"Барселона" раҳбарияти келаси мавсум учун таркибда катта ўзгаришлар амалга оширмоқчи.
Маълумотларга кўра, "Ювентус"га қарши Чемпионлар лигаси илк чорак финал учрашувидан сўнг шундай қарор қабул қилинган. Меҳмонда ўйнаган Каталония клуби 0:3 ҳисобида мағлубиятга учради.
Аммо гап ўзгаришлар сони ҳақида кетмаяпти. "Барселона" кўп футболчи харид қилмайди, аммо уларнинг ҳаммаси қиммат ўйинчи бўлади. Бундан ташқари, клуб ўз "кантераси" (академия) ҳақида унутмайди ва баъзи футболчилардан қутилади.
Барча мақсад ва вазифалар аниқлаб олимангунга қадар Луис Энрике ўринбосари борасида якуний қарор қабул қилинмайди. Бу борада келаси ҳафта кўп нарса ойдинлашиши мумкин.
"Барселона" ҳамда "Ювентус" ўртасидаги жавоб учрашуви 19 апрель куни бўлиб ўтади.
championat.asia
ЕЧЛ. "Ньюкасл" "Камп Ноу"да зор йиғлаган кеча ёхуд "Барселона" чорак финалда!
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" бу мавсум ҳам "Манчестер Сити"ни мағлуб этиб, чорак финалга йўл олди
"Пахтакор" Суперкубок ҳакамлиги бўйича ОФКга мурожаат қилмоқчи
Суперлига. "Андижон" ўз майдонида бир киши кам "Машъал"дан устун келди
Комментарии