"Барселона" юлдуз ҳимоячисини сотиши мумкин
16 июн 19:25
Новости
"Барселона" юлдуз ҳимоячисини сотиши мумкин
"Барселона" марказий ҳимоячиси Рональд Араухо ёзги трансфер ойнасида сотилиши мумкин.
Уругвайлик футболчи январь ойида "кўк-анорранглилар" билан 2031 йилгача мўлжалланган янги узоқ муддатли шартнома имзолади, аммо бу футболчи жамоада узоқ вақт қолади дегани эмас. 
Журналист Ашраф Бен Аядга кўра, "Барселона" Араухони сотишга очиқ. Каталония гиганти раҳбарияти молиявий нуқтаи назардан фойдали деб ҳисоблаган таклифларни кўриб чиқади.
Рональд Араухо ўтган мавсум Ханс-Дитер Флик жамоасида 25 ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол урди ва 1 та голли пас узатди. Transfermarkt порталида 25 ёшли футболчининг тахминий баҳоси 35 миллион евро деб кўрсатилган.
Похожие новости
championat.asia
ОЧЛ-2. Ҳакамга тиббий ёрдам кўрсатилган ўйинда "Андижон" 3-марта 0:0 ҳисоби қайд этди. Бу галги рақиб – "Ал Ҳалдия"
Арда Гюлер: "Алонсо дарвозада турасан деса, қўлқоп сотиб оламан"
Суперлига. "Пахтакор" финал олдидан меҳмонда "Хоразм"ни енгди, икки жамоа ўйинни 10 киши тугатди
Суперлига. "Қизилқум" ўз майдонида "Динамо" устидан ишончли ғалабага эришди
Комментарии