"Барселона" Холандни сотиб ололмаса, Лаутаро билан шартнома имзолашга ҳаракат қилиб кўради
30 мар 2021 22:09
Новости
"Барселона" Холандни сотиб ололмаса, Лаутаро билан шартнома имзолашга ҳаракат қилиб кўради
"Барселона" яна "Интер" ҳужумчиси Лаутаро Мартинес билан шартнома имзолаш ғоясига қайтди.
Аслида каталонияликлар футболчини ўтган ёзда трансфер қилмоқчи бўлганди. Аммо коронавирус пандемияси сабабли молиявий ҳолат жар ёқасига келиб қолганидан сўнг, "Барса" катта трансферлардан воз кечганди. Айни дамда клуб Дортмунднинг "Боруссия"си ҳужумчиси Эрлинг Холанд билан шартнома имзолаш ҳаракатида. Агарда норвегияликнинг трансфер ишлари ўхшамаса, "Барселона" Лаутаро Мартинесга эътибор қаратади.
Лаутаронинг "Интер" билан шартномаси 2023 йил якунига етади. Ҳозирда футболчининг келажаги борасида бирор тузукроқ маълумотлар ҳам пайдо бўлмаяпти. Олдинроқ клуб президенти Стивен Чжан форвард сотилмаслигини айтиб ўтганди.
Ушбу мавсумда Лаутаро "Интер" таркибида барча турнирларда 37 ўйинда 16 гол ва 9 ассист қайд этди.
Похожие новости
championat.asia
Ўзбекистон Суперкубоги. "Нефтчи" — 2026 йилги Ўзбекистон Суперкубоги соҳиби.
Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида "Севилья"ни тор-мор этди
Камолиддин Тожиев: "Эртанги ўйинга 100 фоиз шаймиз. Пенальтилар сериясига тайёрланмадик" (тўлиқ матбуот анжумани)
Opta. EЧЛ учун асосий даъвогарлар рейтингини қайтадан тузиб чиқди
Комментарии