"Барселона" "Тэгу"ни йирик ҳисобда мағлуб этди — битта гол Рэшфорд ҳисобида
04 авг 18:28
Новости
"Барселона" "Тэгу"ни йирик ҳисобда мағлуб этди — битта гол Рэшфорд ҳисобида
Кореянинг "Тэгу" ва Каталониянинг "Барселона" жамоалари ўртасидаги ўртоқлик беллашуви якунига етди.
Ханс-Дитер Флик шогирдлари 5:0 ҳисобида ғалаба қозонди.
Биринчи бўлимда "кўк-анорранглилар" учта гол урди. Гави дубль қайд этди, Роберт Левандовски битта голга муаллифлик қилди.
Каталония клуби иккинчи бўлимда гол уришда давом этди. 17 ёшли Антонио Фернандес ва Маркус Рэшфорд "Барселона" сафида дебют голларини урди.
"Тэгу" – "Барселона" 0:5
Голлар: Роберт Левандовски 27', Гави 21', 45+2', Антонио Фернандес 54', Маркус Рэшфорд 65'


10 август куни "Барселона" янги мавсум бошланиши олдидан сўнгги ўртоқлик учрашувини ўтказади. Улар "Комо" билан учрашади.
Похожие новости
championat.asia
Расман: Тимур Кападзе — "Навбаҳор" бош мураббийи!
Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Жирона"ни мағлуб эта олмади
Месси жаҳон рекордини янгилади
Расмий хабар: Исломбек Исмоилов — "Нефтчи" бош мураббийи
Комментарии