"Барселона" Суаресни текинга бошқа клубга қўйиб юбориши мумкин
09 ноя 2019 13:20
Новости
"Барселона" Суаресни текинга бошқа клубга қўйиб юбориши мумкин
"Барселона" форварди Луис Суаресга ҳали ҳануз "Интер Майами" клуби қизиқиш билдирмоқда.
Аммо, каталонияликлар уругвайлик футболчининг келажаги борасида узил-кесил қарор қабул қилишмади.
Клуб январда 33 ёшни қаршилайдиган Суарес олдингидек эмаслигини тушуниб турибди ва шу сабабдан унга ўринбосар изламоқда.
Клуб бошқа тарафдан Суаресни Лионель Мессининг энг яқин дўстларидан бири эканлигини ҳисобга олади.
Уругвайлик футболчининг клуб билан тузган шартномаси 2021 йилга қадар мўлжалланган ва "Барселона" уни текинга қўйиб юборишни хоҳламаяпти.
MLS клубларининг трансферлар учун пул тўламасдан футболчиларни жалб қилиш бўйича тажрибалари бор. Улар қоида бўйича эркин агентлар билан шартнома имзолашади. Агар Суарес кетишни талаб қилса, "Барселона" маълум шартлар эвазига уни текинга қўйиб юбориши мумкин.
Похожие новости
championat.asia
Ўзбекистон Суперкубоги. "Нефтчи" — 2026 йилги Ўзбекистон Суперкубоги соҳиби.
"Пахтакор" Суперкубокдаги ҳакамлик устидан шикоят киритди
Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида "Севилья"ни тор-мор этди
Камолиддин Тожиев: "Эртанги ўйинга 100 фоиз шаймиз. Пенальтилар сериясига тайёрланмадик" (тўлиқ матбуот анжумани)
Комментарии