"Барселона" сардори "Севилья" билан ўйиннинг 4-дақиқасида жароҳат олди
06 фев 2023 10:53
Новости
"Барселона" сардори "Севилья" билан ўйиннинг 4-дақиқасида жароҳат олди
"Барселона" ярим ҳимоячиси ва сардори Серхио Бускетс Испания чемпионатининг 20-туридан ўрин олган "Севилья"га қарши ўйин бошида жароҳатланди.
34 ёшли футболчи "Севилья" ҳужумчиси Юссеф Эн-Несирини чалишга ҳаракат қилиш оқибатида жабр чекди ва ўйинни давом эттира олмади. Унинг ўрнига 8-дақиқада Франк Кессье майдонга туширилди.
Испания матбуоти хабарига кўра, Бускетс тўпиғидан жароҳат олган.
Тажрибали хавбек жорий мавсум "Барселона" сафида 26 та ўйинда майдонга тушиб, 1 та голли узатмага муаллифлик қилди.
Похожие новости
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" Вальверденинг хет-триги эвазига "Манчестер Сити"ни мағлуб этди
ЕЧЛ. "Барселона" меҳмонда "Ньюкасл" билан дуранг ўйнади
Суперлига. "Насаф" сўнгги дақиқаларда урилган гол эвазига "Динамо" билан дуранг ўйнади
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" — "Манчестер Сити" 3:0
Комментарии