RU

Последние новости

06:48Рустам Турдимуродов: "Менга берилган имкониятдан фойдаландим"  0 01:41Илёс Зейтуллаев: "Женнифер Лопес ва шунча одамни майдондан ҳайдай олмайман-ку"  5 01:11Элдор Мойлиев: "Биз ҳам "Бунёдкор" ҳам ғалаба қозониб кетиши мумкин эди"  0 00:51Энди Жексон "Челси"га керак эмас  4 00:28Акмал Рустамов: "Ўйлайманки, биз ўйиндан ўйинга кучайиб борамиз"  0 00:16"Манчестер Юнайтед" клуби қайта тамирланган Каррингтон базасини намойиш этди  0 23:57Улуғбек Бакаев: "Агар дуранг бўлганида адолатли бўларди"  5 23:31"Пахтакор"ни чемпионлик курашидан чиқаришга ҳали эрта" — Азамат Абдураимов билан иккинчи давра старти таҳлили   2 23:16Суперлига. Қизил карточка кўрсатилган ўйинда "Бунёдкор" "Шўртан"ни мағлуб эта олмади  11 22:57Шоҳруз Норхонов: "Жамоамга ғалаба келтирганимдан хурсандман"  0 22:44Февзи Давлетов: "Жанговар дуранг бўлди"  0 22:18Ҳаким Фузайлов: "Футболчиларимизга озгина дадиллик етишмади"  2 22:05Суперлига. "Қизилқум" "Бухоро"ни мағлуб этди, Норхонов собиқ жамоасига гол урди  13 21:53"Челси" сўнгги марта 1 ярим йил олдин гол урган ҳужумчисини сотиб юборди  3 21:34Душан Тадич БАА жамоасига ўтди  0

"Барселона" - ПСЖ учрашуви ҳақида ўзбек журналистлари нима деди? Новости

"Барселона" - ПСЖ учрашуви ҳақида ўзбек журналистлари нима деди?

"Барселона" кўпчилик учун уддалаб бўлмас вазифани бажариб, ПСЖни 6:1 ҳисобида таслим этди ва Чемпионлар лигасининг 1/4 финалига йўл олди.

Ушбу тарихий учрашув ҳақида ўзбекистонлик журналистлар қандай фикрда? Журналистларимизнинг бу баҳс борасида ижтимоий тармоқларда ёзиб қолдирган фикрларини эътиборингизга ҳавола қиламиз.

Алишер Никимбаев (ўзбек футболи мутахассиси):


Парижлик қизлар учрашувда қандай мағлуб бўлишди?

Шундай: Сўнгги 10 дақиқа ичида 4 та аниқ узатма.

ПСЖ - бу шундай ҳолатки, клуб буюклигини пулга сотиб ололмайсан. Хатто жуда катта пуллар эвазига ҳам.


Азиз Нурий ("Қизилқум" матбуот-котиби):


Ўйин тугаши билан Шерзод Аъзамов ("Насаф", ҳимоячи) тел қилди. Ўйиндан олдин гаплашганимда "Барса"нинг ўтишига ишонаётганини айтганди...))


Ёқубжон Бобожонов ("UZREPORT TV" шарҳловчиси):


Томоғим бўғилиб қолди... Энди эртага ишга чиқа олмасам керак. Лекин тарихий ўйинни шарҳлаш насиб қилганидан хурсандман)

Дарвоқе, охирга голда жарима зарбасини тер Штеген ишлаганини сездингизми? Бу ғалабада тер Штегеннинг хиссаси катта.


Мурод Ризаев ("Спорт" телеканали шарҳловичиси):


Тарихий ғалаба... Тер Штеген 4 дақиқа дарвозани бўш қолдирди... Мухлислар ўкириб йиғлашяпти... Энрике 6 та урамиз деган гапида турди... Ўзгартиришлар ўзини оқлади... Бугун ҳеч ким ухламайди... "Спорт" телеканалига чойхона мендан

Қани Ўргимчак одамлар, Бэтмен, Супермен, Тарзанлар...

Улар билан ҳам ўйнайди "Барса".


Диёр Имомхўжаев ("Дарё" журналисти):


Бу шундай ўйинки, унда ҳакам пенальти, пенальти қилиб ўтирилмайди. "Барса"га ҳурмат юзасидан шляпа ечиб қўйилади. Табриклейшнс, "Барса"чилар!


Беҳзод Назаров ("Пахтакор" матбуот-котиби):


"Барса" яқин 70 йил ичида ЕЧЛни ҳеч кимга бермайди. Бу мавсум қолган ўйинларни 8-12 тўп фарқи билан ютади.


Дилдора Холбаева ("Сўғдиёна" матбуот-котибаси):


Ураа! 8 март учун ҳақиқий совға!


Шаҳбоз Беғамов ("Ўзбекистон футболи" газетаси журналисти):


Эйфория буёғи. Камида бир ҳафта. Лекин ҳакам ёрдами яққол сезилди. ЕЧЛни ҳозирданоқ "Барселона"га совға қилаётганлар, шошилманглар, тўхтанг!


Шерзод Ражабов (ПФЛ ходими):


Тарих бу! Бунақаси бўмаган/ ПСЖга олтита ура олди... Кетма-кет 37 та учрашувда мағлуб бўлмаган ПСЖга...

Рейтинг: +40   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика