RU

Последние новости

09:10"Ман Сити" қишда Родрининг жароҳат олгани сабабли 60 миллионлик трансферни амалга оширади  0 08:35Суперлига. Барча даврларнинг энг яхши тўпурари ким? Черан 10-ўринга кўтарилиб олди  4 07:53Аббосбек Файзуллаев РПЛда тур рамзий жамоасидан ўрин олди  3 07:23Про лига. Бугун 22-турнинг сўнгги учрашуви бўлиб ўтади  1 01:17"Реал" Карвахаль ўрнига ҳимоячи сотиб оладими?  0 00:31Пол Скоулз: "Тен Хагнинг баҳоналари тугаб боряпти"  6 00:00"Олтин тўп" соҳиби Диего: "Беш ой олдин оёғимни операция қилдирдим. Ўзбекистонга келганимда, чап оёғимни ишлатолмасдим"  0 23:50"Шаҳарликлар" ҳужумга ўтди. "Манчестер Сити" АПЛда компенсация талаб қилмоқчи  1 23:28Марсель: "Олтин бутса"ни қўлга киритиш энг катта орзуларимдан бири эди. Бироқ ундан ҳам юқори мақсадим бор эди"  0 23:15Леандро Лино: "Жаҳон чемпионатигача жуда кўп меҳнат қилдик ва бу ўз самарасини берди"  0 22:58Алан Бранди: "Ҳакамлар ҳақида гапирмоқчи эмасман. Нима бўлганини ҳамма кўрди"  4 22:44"Манчестер Сити" судда АПЛни мағлуб этди  7 22:42Пабло Таборда: "Мағлубиятга қарамай, бошимизни баланд кўтарган ҳолда Ўзбекистонни тарк этамиз"  0 22:16Хосе Венансио Лопес Ўзбекистон футзал терма жамоасини тарк этди  14 22:11Тожикистон терма жамоаси Россия билан ўйнашни хоҳламади  7

Чемпионлар лигаси. Мбаппе "Барселона"ни "Камп Ноу"да хўрлаб ташлади Новости

Чемпионлар лигаси. Мбаппе "Барселона"ни "Камп Ноу"да хўрлаб ташлади

ЕЧЛнинг 1/8 финалидан ўрин олган "Барселона" - ПСЖ учрашуви якунига етди.

Барселона

Лионель Месси - 27'

Лига Чемпионов УЕФА. Плей-офф . Тур 1/8

17/02/2021, 00:00

4
:
1
Завершен

ПСЖ

Килиан Мбаппе - 32', Килиан Мбаппе - 65', Мойзе Кин - 70', Килиан Мбаппе - 85'

Стадион: Camp Nou, 0 зрителей

Главный судья: Бьерн Куиперс

45'
90'
27'  Лионель Месси
71'  Сержиньо Дест (Оскар Мингеса)
78'  Педри (Франсишку Тринкан)
79'  Жерар Пике (Рикард Пуч)
79'  Серхио Бускетс (Миралем Пьянич)
85'  Антуан Гризманн (Мартин Брейтуэйт)
20'  Идрисса Гейе
32'  Килиан Мбаппе
32'  Марко Верратти
46'  Идрисса Гейе (Андер Эррера)
65'  Килиан Мбаппе
70'  Мойзе Кин
70'  Леандро Паредес
73'  Марко Верратти (Юлиан Дракслер)
85'  Мойзе Кин (Данилу Перейра)
85'  Килиан Мбаппе
85'  Юлиан Дракслер
89'  Алессандро Флоренци (Тило Керер)


"Барселона" – ПСЖ 1:4

"Камп Ноу"

Голлар: 1:0 – 27, пенальти Месси, 1:1 – 32 Мбаппе, 1:2 – 65 Мбаппе, 1:3 – 70 Кин, 1:4 – 85 Мбаппе.

Барселона – тер Стеген, Дест (Мингеса, 71), Лангле, Альба, Пике (Пуч, 78), Бускетс (Пьянич, 78), де Йонг, Педри (Тринкау, 78), Дембеле, Месси, Гризманн (Брэйтуэйт, 85).

ПСЖ – Навас, Курзава, Кимпембе, Флоренци (Керер, 89), Маркиньос, Верратти (Дракслер, 73), Паредес, Гуйе (Эррера, 46), Икарди, Кин (Данилу Перейра, 85), Мбаппе.

Огоҳлантириш: Гуйе (20).


90+1. Иккинчи бўлимга 5 дақиқа қўшиб берилди.

85. МБАППЕДАН ХЕТ-ТРИК! ПСЖнинг тезкор қарши ҳужуми Килиан Мбаппенинг чиройли зарбаси ва голи билан якун топди. 1:4!

82. Гризманн Наваснинг узатмасини тўсди ва кутилмаганда гол уриб қўйиши мумкин эди, аммо Кейлорнинг бахтига тўп дарвоза ёнидан ўтиб кетди.

72. Пике ПСЖ жарима майдончасида ётибди, ўйин тўхтатилди ва ВАР вазиятни кўриб чиқди.  Видеоҳакамлар Жерарга нисбатан ҳеч қандай фол бўлмади деб топишди. Баҳс давом этади.

70. ГОООЛ! ПСЖ учинчи голни урди! Стандартдан узатилган тўпни Мойзе Кин боши билан дарвозага йўллади ва ўз номини таблога ёздириб қўйди.

68. Мбаппе яна Дестни осонлик билан алдаб, дарвозага зарба берди, бу сафар Тер Штеген ишончли ўйнади ва тўпни қайтарди.

65. ГОООЛ! ЯНА МБАППЕ! Флоренци жамоадошининг узатмасига етиб борди ва тўпни марказга юклади, Пике тўпни қайтаришга уринди, аммо қайтган тўп Килианга тушиб қолди ва форвард ҳисобни 1:2 кўринишига келтирди.

59. ЗАРБА... Мессининг зарбасидан сўнг тўп жонли деворга тегиб, майдонни тарк этди.

58. Жарима майдончаси чизиғи олдида Кимпембу Мессига нисбатан қўпол ўйнади ва унинг юзига уриб юборди. Тўп олдида яна ўша Месси, аммо бу сафар зарба амалга оширилади.

52. Майдондаги футболчилар тер тўкиб меҳнат қилишмоқда, аммо Хабиб Нурмагомедов маза қилиб футбол юлдузлари билан суратга тушмоқда.

50. ПСЖнинг ажойиб ҳужуми ўта хавфли зарба билан якун топди. Тер Штеген жамоасини муқаррар голдан қутқариб қолди.

47. Мбаппе жарима майдончаси ташқарисидан "Барселона" дарвозасини ишғол қилишга уринди, зарба ноаниқ.

46. Иккинчи бўлим ўзгариш билан бошланди. Гейе ўрнига Андер Эррера майдонга тушди.

ТАНАФФУС

45. ИКАРДИИИ! Мауро бурчакдан узатилган тўпни дарвозага бурди, аммо тўп тўрга ташқи томондан тегди.

37. ГРИЗЗИ! Месси бошлаб берган қарши ҳужум Гризманнинг зарбаси билан якун топди, аммо тўп дарвоза ёнгинасидан ўтиб кетди.

35. КУРЗАВААААА! Тер Штеген чап қанот ҳимоячисининг ўта хавфли зарбасини қийинчилик билан қайтариб қолди.

32. ГОООЛ! МБАППЕ! Узатмалар кетма-кетлигидан сўнг тўп жарима майдончасидаги Килианга тушди ва форвард Пикени бир ҳаракатда алдаб, Тер Штеген дарвозасини ишғол қилди. 1:1

29. Кутилмаганда ПСЖ ҳимоячиси тўпни йўқотиб қўйди ва Месси тезда уни эгаллаб, Дембелега пас берди, Усмоннинг зарбаси кучлироқ бўлганида ҳисоб ўзгарган бўларди, аммо Навас секин келган тўпни осонлик билан эгаллаб олди.

27. ГОООЛ! Месси пенальти дуэлида Навасни мағлуб этди ва ҳисобни очди!

26. ПЕНАЛЬТИ! ДЕ ЙОНГ ЙИҚИТИЛДИ! Вазиятни ВАР кўриб чиқади. ВАР пенальтини тасдиқлади!

24. Дест бурчак байроқчаси олдида Мбаппени йиқитди ва ҳакам хуштагини чалди. Бироқ ҳужум муваффақиятсиз яун топди.

21. Месси зарба эмас, узатма амалга оширди, аммо ПСЖ ҳимоячилари хавфни ўз дарвозаларидан узоқлаштиришди.

20. Сариқ карточка. Гейе ўз жарима майдончаси олдида қоида бузди. Тўп олдида Месси.

19. ИКАРДИИИ! Мауро Мбаппенинг ажойиб пасидан сўнг дарвозабон билан бирга-бир қолди, бироқ унинг кучсиз ва ноаниқ зарбаси туфайли имконият йўққа чиқди.

17. Курзава қанотда Де Йонгга нисбатан қўпол ўйнади. Бьор Куйперс футболчини оғзаки огоҳлантирди ва кейингини фолни карточка билан жазолашини маълум қилди.

14. Гризманн Педрининг ажойиб узамтасини қабул қилди ва зарба беришга тараддуд кўрди, аммо бурчак ўткир бўлгани туфайли посбон тўпни эгаллаб олди.

13. Чемпионлар лигаси плей-офф учрашувларида айнан шундай тўплардан фойдаланишади.

10. UFC чемпиони Хабиб Нурмагомедов айни дамда ушбу баҳсни "Камп Ноу" стадионидан томоша қилмоқда. Тўғри, ҳозирча стадионга мухлислар киритилмаяпти, аммо Хабиб махсус меҳмон сифатида ўйинга таклиф қилинган.

6. Дембеле ўнг қанотдан марказроққа ўтди ва зарба берди, аммо тўп ҳимоячиларга тегиб қайтди.

4. Гуйенинг узоқ масофадан берган зарбаси дарвоза олдидан ўтиб кетди.

1. Учрашув бошланди. Баҳснинг дастлабки дақиқасида Мбаппе Тер Штеген билан бирга-бир чиқиши мумкин эди, аммо посбон жойида турмади ва рақиб учун ташланган тўпга ҳаммадан олдин етиб келиб, ҳужумни бартараф этди.

Барселона Испания – ПСЖ Франция

"Камп Ноу"

Барселона – тер Стеген, Дест, Лангле, Альба, Пике, Бускетс, де Йонг, Педри, Дембеле, Месси, Гризманн.

ПСЖ – Навас, Курзава, Кимпембе, Флоренци, Маркиньос, Верратти, Паредес, Гуйе, Икарди, Кин, Мбаппе.

Рейтинг: +65   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика