“Барселона” президенти: “Биз ҳеч қачон ҳакамларни сотиб олмаганмиз”
08 мар 2023 10:55
Новости
“Барселона” президенти: “Биз ҳеч қачон ҳакамларни сотиб олмаганмиз”
Каталонияликлар раҳбари Жоан Лапорта ҳакамларни ўз томонига оғдириш бўйича “Барселона”га қўйилаётган айбловларни рад этди.
Аввалроқ, “кўк-анорранглилар” 2016-2018 йиллар давомида Испания Қироллик футбол федерацияси техник ҳакамлар қўмитасида вице-президенти Хосе Мария Энрикес Негрейрага тегишли компанияга 1,4 млн евро ўтказиб бергани хабар қилинганди.
“Барса” ҳеч қачон ҳакамларни сотиб олмаган ва клубнинг бундай нияти ҳам бўлмаган, умуман ҳеч қачон. Тарихни ўзгартиришга уринаётганларнинг фактларидаги ишончлилиги ҳақиқатдан йироқ. Бизда ҳаммаси яхши – ҳеч нарса тасодиф туфайли бўлмайди. “Барселона”нинг манфаатларига путур етказишга қарши кампаниялар бор”, дейди Лапорта.
Похожие новости
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" Вальверденинг хет-триги эвазига "Манчестер Сити"ни мағлуб этди
ЕЧЛ. "Барселона" меҳмонда "Ньюкасл" билан дуранг ўйнади
Суперлига. "Насаф" сўнгги дақиқаларда урилган гол эвазига "Динамо" билан дуранг ўйнади
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" — "Манчестер Сити" 3:0
Комментарии