"Барселона" Ло Чельсога қизиқиш билдирмоқда
17 июн 2023 17:42
Новости
"Барселона" Ло Чельсога қизиқиш билдирмоқда
"Mundo Deportivo" хабарига кўра, "Тоттенхэм" ярим ҳимоячиси Жовани Ло Чельсо фаолиятини "Барселона"да давом эттириши мумкин.
Нашрнинг ёзишича, каталонияликлар агар "Манчестер Сити"дан Илкай Гюндоганнинг трансфери амалга ошмаса, 27 ёшли аргентиналик футболчи вариантига тўхталади.
Ло Чельсо ўтган бир ярим мавсумда "Вильярреал"да ижара асосида ўйнади. Унинг "шпорлар" билан амалдаги шартномаси 2025 йилгача мўлжалланган.
Хавбек 2022/23 йилги мавсум барча мусобақаларда 29 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол урди ва 3 та голли узатмани амалга оширди.
Похожие новости
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" Вальверденинг хет-триги эвазига "Манчестер Сити"ни мағлуб этди
ЕЧЛ. "Барселона" меҳмонда "Ньюкасл" билан дуранг ўйнади
Суперлига. "Насаф" сўнгги дақиқаларда урилган гол эвазига "Динамо" билан дуранг ўйнади
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" — "Манчестер Сити" 3:0
Комментарии