"Барселона" Гюндоганни кузатиб бормоқда
28 ноя 2022 15:31
Новости
"Барселона" Гюндоганни кузатиб бормоқда
Каталония клуби бош мураббийи Хави Эрнандес Илкай Гюндоганни таркибга қўшиб олиш ҳақида ўйламоқда.
Хави Жаҳон чемпионати доирасида якшанба оқшомида бўлиб ўтган Испания ва Германия терма жамоалари ўртасидаги дахшатли тўқнашувда "Манчестер Сити" аъзоси Илкай Гюндоганнинг "Барса" вакиллари Серхио Бускетс, Гави ва Педрига қарши ҳаракатларини кузатиб борди.
Германиялик футболчининг "шаҳарликлар" билан амалдаги шартномаси жорий мавсум сўнгида якун топади.
32 ёшли футболчи Пеп Гвардиола жамоасининг асосий ўйинчиларидан бири бўлиб қолмоқда. У мавсум бошидан бери шу пайтга қадар 26 та ўйинда иштирок этди.
Гюндоган ҳозирча келажаги борасида аниқ бир қарорга келгани йўқ.
Похожие новости
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" Вальверденинг хет-триги эвазига "Манчестер Сити"ни мағлуб этди
Суперлига. "Насаф" сўнгги дақиқаларда урилган гол эвазига "Динамо" билан дуранг ўйнади
Opta. EЧЛ учун асосий даъвогарлар рейтингини қайтадан тузиб чиқди
Камолиддин Тожиев: "Эртанги ўйинга 100 фоиз шаймиз. Пенальтилар сериясига тайёрланмадик" (тўлиқ матбуот анжумани)
Комментарии