“Барселона” футболчисига “Бетис” ва “Хетафе” қизиқмоқда
25 дек 2019 01:50
Новости
“Барселона” футболчисига “Бетис” ва “Хетафе” қизиқмоқда
“Барселона” ярим ҳимоячиси Карлес Аленья январь ойида клубни тарк этиш мумкин.
Бу ҳақда Marca нашри хабар тарқатди.
Нашир маълумотига кўра, футболчининг ўзи раҳбариятдан қишки трансфер ойнаси ватида ижара асосида бошқа жамоага беришини илтимос қилди. Бундай қарорга келишдан мақсад футболчи кўпроқ майдонга тушишни истаммоқда. Футболчига “Хетафе” ва “Бетис” қизиқмоқда. “Барселона”дагиларнинг фикрича, севиляликларнинг ўйин услуби кўпроқ Аленьяга мос келади ва унинг “Бетис”га ўтиши имконияти кўпроқ.
“Барселона” шунингдек франциялик ҳимоячи Жан-Клер Тодибодан ҳам воз кечиш ниятида. Футболчига Германия ва Италия клублари “кўз тикиб” туришибди.
21 ёшли Аленья “Барселона” клуби тарбияланувчиси ҳисобланади. Жорий мавсумда у атиги тўртта ўйинда майдонга тушди.
Похожие новости
championat.asia
Ўзбекистон Суперкубоги. "Нефтчи" — 2026 йилги Ўзбекистон Суперкубоги соҳиби.
"Пахтакор" Суперкубокдаги ҳакамлик устидан шикоят киритди
Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида "Севилья"ни тор-мор этди
Камолиддин Тожиев: "Эртанги ўйинга 100 фоиз шаймиз. Пенальтилар сериясига тайёрланмадик" (тўлиқ матбуот анжумани)
Комментарии