"Барселона" Дембеле борасида МЮга яхшироқ таклиф берди
04 окт 2020 12:25
Новости
"Барселона" Дембеле борасида МЮга яхшироқ таклиф берди
"Барселона" ҳали ҳам вингер Усмон Дембелени сотиб юбориш ниятида бўлиб турибди.
Олдинроқ унинг хизматларига "Манчестер Юнайтед" томонидан қизиқишлар бўлаётгани борасида маълумотлар берилганди. Ўз вақтида "Барселона" футболчини сотиб олиш учун Дортмунднинг "Боруссия"сига 104 млн евро тўлаганди. Шу сабабли каталонияликлар МЮдан Дембеле учун камида 70 млн евро сўраётганди. Энди эса талаб 60 млн еврогача тушди.
Бироқ МЮ жароҳатга мойил бўлиб қолган футболчига бундай катта сумма тўлашни истамаяпти. Шу боисдан улар яна Жейдон Санчога эътибор қаратмоқчи.
23 ёшли француз ушбу мавсумда ЛаЛигада 1 ўйин ўтказди.
Похожие новости
championat.asia
Ўзбекистон Суперкубоги. "Нефтчи" — 2026 йилги Ўзбекистон Суперкубоги соҳиби.
Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида "Севилья"ни тор-мор этди
Камолиддин Тожиев: "Эртанги ўйинга 100 фоиз шаймиз. Пенальтилар сериясига тайёрланмадик" (тўлиқ матбуот анжумани)
Opta. EЧЛ учун асосий даъвогарлар рейтингини қайтадан тузиб чиқди
Комментарии