"Барселона" Артурга яхшиланган шартлар асосида 5 йиллик янги шартнома таклиф қилди
22 июн 2020 10:38
Новости
"Барселона" Артурга яхшиланган шартлар асосида 5 йиллик янги шартнома таклиф қилди
Каталонияликлар футболчини ўз таркибларида сақлаб қолишмоқчи.
"Барселона" ярим ҳимоячи Артур Мело билан шартномани давом эттирмоқчи. Каталонияликлар футболчига янги, 5 йиллик шартнома таклиф қилишди.
Бу ҳақда журналист Николо Скира хабар бермоқда. Янги битимга кўра, "Барса" Артурга 5,2 миллион евро маош тўлайди. Ўйинчининг айни дамдаги маоши 3,2 миллионга тенг.
Эслатиб ўтамиз, Артурга Туриннинг "Ювентус" клуби рақобат қилмоқда. Футболчи жорий мавсум "кўк-анорранглилар" либосида Ла Лигада 19та ўйинда майдонга тушиб, 3та гол ва 3та ассист қайд этди.
Похожие новости
championat.asia
Ўзбекистон Суперкубоги. "Нефтчи" — 2026 йилги Ўзбекистон Суперкубоги соҳиби.
Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида "Севилья"ни тор-мор этди
Камолиддин Тожиев: "Эртанги ўйинга 100 фоиз шаймиз. Пенальтилар сериясига тайёрланмадик" (тўлиқ матбуот анжумани)
Opta. EЧЛ учун асосий даъвогарлар рейтингини қайтадан тузиб чиқди
Комментарии