"Барселона" 17 август куни янги футболчисини таништиради
14 авг 2017 12:23
Новости
"Барселона" 17 август куни янги футболчисини таништиради
"Гуанжоу Эвергранд" ярим ҳимоячиси Паулиньо "Барселона"га ўтишга яқин турибди.
29 ёшли бразилиялик 17 август куни жамоатчиликка таништирилади.
Паулиньо Хитой клубидагилар билан хайрлашишга улгурди ва Европага учиб кетди. 16 август куни футболчи клуб билан шартнома тузади, бир кун ўтиб эса таништириш маросими бўлиб ўтади.
Олдинроқ "Гуанжоу Эвергранд" бош мураббийи Луис Фелипе Сколари Паулиньо фаолиятини Каталония клубида давом эттириши мумкинлигини тасдиқлаган эди. Трансфер 40 млн. евро эвазига амалга ошади.
Комментарии