"Барса" ва "Вулверхэмптон" Семедуни 30 млн евро+бонуслар эвазига трансфер қилиш бўйича келишувга эришишлари мумкин
21 сен 2020 13:33
Новости
"Барса" ва "Вулверхэмптон" Семедуни 30 млн евро+бонуслар эвазига трансфер қилиш бўйича келишувга эришишлари мумкин
"Барселона" ва "Вулверхэмптон" ҳимоячи Нелсон Семедунинг трансфери борасида музокараларни давом эттиришмоқда.
Англия клуби 26 ёшли ўйинчини 30 миллион евро+бонуслар кўринишида ўз сафига қўшиб олмоқчи. Битим бугуноқ амалга ошиши мумкин.
"Барселона" португалиялик футболчининг ўрнига икки номзодни ўрганмоқда: Сержино Дест ("Аякс") ва Макс Ааронс ("Норвич").
Семеду 2017 йилда "Барселона" "Бенфика"дан 30 миллион евро эвазига ўтганди. Футболчининг агенти Жорже Мендешдир. Айни дамда "Вулвз"да 9 нафар португалиялик ўйинчи, шунингдек португалиялик мураббий ҳам ишламоқда.
Похожие новости
championat.asia
Ўзбекистон Суперкубоги. "Нефтчи" — 2026 йилги Ўзбекистон Суперкубоги соҳиби.
Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида "Севилья"ни тор-мор этди
Камолиддин Тожиев: "Эртанги ўйинга 100 фоиз шаймиз. Пенальтилар сериясига тайёрланмадик" (тўлиқ матбуот анжумани)
Opta. EЧЛ учун асосий даъвогарлар рейтингини қайтадан тузиб чиқди
Комментарии