"Барса" "Сити" билан Жезуснинг трансфери бўйича алоқага чиқди. Клуб уни Суаресга ўринбосар сифатида кўрмоқда
26 авг 2020 13:27
Новости
"Барса" "Сити" билан Жезуснинг трансфери бўйича алоқага чиқди. Клуб уни Суаресга ўринбосар сифатида кўрмоқда
"Барселона" "Манчестер Сити" ҳужумчиси Габриэль Жезусни харид қилмоқчи.
Каталония клуби вакиллари ушбу ҳафтада Англия клуби раҳбарияти билан алоқага чиқишган ва уларга 23 ёшли бразилиялик футболчи билан шартнома имзолашни хоҳлашаётгани ҳақида айтишган.
Футболчининг ўзи бу хабарни жуда яхши қабул қилган. Жезус - Рональд Куман штаби кўриб чиқаётган номзодлардан бири. Клуб бразилиялик футболчини "Барса"дан кетишга яқин бўлган Луис Суареснинг идеал ўринбосари сифатида кўрмоқда.
Жезуснинг "Сити" билан тузган шартномаси 2023 йилга қадар амал қилади. Футболчи якунланган мавсум АПЛда 34та ўйинда майдонга тушиб, 14та гол ва 7та ассист қайд этди.
Похожие новости
championat.asia
Ўзбекистон Суперкубоги. "Нефтчи" — 2026 йилги Ўзбекистон Суперкубоги соҳиби.
Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида "Севилья"ни тор-мор этди
Камолиддин Тожиев: "Эртанги ўйинга 100 фоиз шаймиз. Пенальтилар сериясига тайёрланмадик" (тўлиқ матбуот анжумани)
Opta. EЧЛ учун асосий даъвогарлар рейтингини қайтадан тузиб чиқди
Комментарии