RU

Последние новости

22:20Исак "Ал Ҳилол"га ўтиши мумкин  0 21:53"Милан" Спортьеллони собиқ жамоасига қайтариб юборди  0 21:33Гампер Кубоги учун ўйин қаерда бўлади?  1 21:14Расман: Нони Мадуэке - "Арсенал" футболчиси!  2 20:52"Насаф" назорат ўйинида "Машъал"дан устун келди  0 20:10"Милан" Модрич ёрдамида "Реал" аъзоси билан музокара ўтказмоқда  0 19:45Моуринью: "Португалияга қайтаман. Фаолиятим охирида эмас, чўққисида"  1 19:23Алишер Одилов "Навбаҳор" ва унинг мухлислари билан хайрлашди. Унинг кейинги жамоаси маълум  22 19:05Расман: Одил Ҳамробеков Эроннинг амалдаги чемпиони сафини тўлдирди  7 19:00Кападзе, Лёв, Билич – кимнинг ўйин услуби Ўзбекистонга мосроқ?  22 18:40ЖЧда муносиб иштирок этиш учун мураббийлар штаби таркибини такомиллаштириш мақсад қилинган — ЎФА  10 18:27"Комо" "Манчестер Сити" футболчисни сотиб олди  0 17:59Альканатара "Барселона" мураббийлар штабига қайтмоқда  0 17:30МЮ яқин орада янги базасини очади. Унда сартарошхона ҳам бўлади  1 17:02Манба: Мбеумо МЮга ўтди  4

"Барса" Бельеринни сотиб олмоқчи Новости

"Барса" Бельеринни сотиб олмоқчи

"Арсенал" уни 25 миллион еврога сотишга тайёр.

"Арсенал" ҳимоячиси Эктор Бельерин "Барселона"га ўтиши мумкин.

Diario Sport хабарига кўра, Каталония клуби вакиллари "Арсенал" спорт директори Эду билан эҳтимолий трансфер ҳақида суҳбатлашишган.

Бош мураббий Микель Артетанинг 25 ёшли футболчини сақлаб қолиш истагига қарамай, "Арсенал"га мос келадиган таклиф тушса, клуб футболчини сотиб юбориши мумкин.

"Канонирлар" футболчининг нархи 25 миллион евро эканлигини "Барселона"га маълум қилган.

"Барса" бу қадар кўп тўлашга тайёр эмас, бироқ агар ҳимоячи Нелсон Семеду жамоани тарк этса, вазият ўзгариши мумкин. Семедо манфаатларини ҳимоя қилувчи агент Жорже Мендеш футболчи учун АПЛдан жамоа изламоқда.

Эслатиб ўтамиз, Бельерин Барселонада туғилган ва Каталония клуби тарбияланувчиси ҳисобланади.

Рейтинг: +4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика