RU

Последние новости

01:41Илёс Зейтуллаев: "Женнифер Лопес ва шунча одамни майдондан ҳайдай олмайман-ку"  4 01:11Элдор Мойлиев: "Биз ҳам "Бунёдкор" ҳам ғалаба қозониб кетиши мумкин эди"  0 00:51Энди Жексон "Челси"га керак эмас  2 00:28Акмал Рустамов: "Ўйлайманки, биз ўйиндан ўйинга кучайиб борамиз"  0 00:16"Манчестер Юнайтед" клуби қайта тамирланган Каррингтон базасини намойиш этди  0 23:57Улуғбек Бакаев: "Агар дуранг бўлганида адолатли бўларди"  4 23:31"Пахтакор"ни чемпионлик курашидан чиқаришга ҳали эрта" — Азамат Абдураимов билан иккинчи давра старти таҳлили   2 23:16Суперлига. Қизил карточка кўрсатилган ўйинда "Бунёдкор" "Шўртан"ни мағлуб эта олмади  10 22:57Шоҳруз Норхонов: "Жамоамга ғалаба келтирганимдан хурсандман"  0 22:44Февзи Давлетов: "Жанговар дуранг бўлди"  0 22:18Ҳаким Фузайлов: "Футболчиларимизга озгина дадиллик етишмади"  2 22:05Суперлига. "Қизилқум" "Бухоро"ни мағлуб этди, Норхонов собиқ жамоасига гол урди  13 21:53"Челси" сўнгги марта 1 ярим йил олдин гол урган ҳужумчисини сотиб юборди  2 21:34Душан Тадич БАА жамоасига ўтди  0 21:03Суперлига. Олмалиқда кечган "Хоразм" – "Сурхон" учрашувида жанговар дуранг  15

Баҳром Ҳайдаров: «Неъматилло Қуттибоев ўз характерини «Арал» жамоасига сингдира олмоқда» Новости

Баҳром Ҳайдаров: «Неъматилло Қуттибоев ўз характерини «Арал» жамоасига сингдира олмоқда»

Про лиганинг 24-туридан ўрин олган «Қўқон-1912» — «Арал» (2:1) учрашувидан сўнг мезбонлар устози Баҳром Ҳайдаров матбуот анжуманида иштирок этди.

Жуда қийин учрашув бўлди. «Арал» охиргача ўйнайдиган жамоа. Жамоа доим тажовузкор ва охиргача ҳаракат қилади. Бу хислат уларга мураббийлари Неъматилло Қуттибоевдан ўтган деб айтсам, муболаға бўлмайди. У ҳам футболчилик фаолиятида доим олдинга ҳаракат қилган ва ҳар бир тўп учун охиргача кураш олиб борган. Неъматилло Қуттибоев ўз характерини «Арал» жамоасига сингдира олмоқда. Шунингдек, нукусликлар сардори Саламат Қуттибоевни ўйинларини алоҳида таъкидлаб ўтиш лозим. У шу ёшида ҳам ёшларга ўрнак бўлмоқда.

Ўйин ҳақида гапирсак, ўйинда кўплаб вазиятларга эга бўлдик. Бўлим сўнггида бироз хотиржамликка берилдик ва гол ўтказиб юбордик. Шу сабабли ўйин охири бироз асабий ўтди. Ўйиндаги ҳаракатларимизни ҳали тўлиқ ўрганиб чиқамиз ва хатоларимизни тўғирлаймиз.

Бу турда «Бухоро» мағлуб бўлди ва жамоалар ўртасидаги фарқ 7 очкони ташкил қилмоқда...

Биз охиргача курашамиз. Жамоа сўнгги тўртта турда максимал даражада очко тўплашга ҳаракат қиламиз. Қолганини эса вақт кўрсатади.

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика