RU

Последние новости

00:30Туркия. "Истанбул Башакшеҳир" "Ризеспор" билан дуранг ўйнади. Шомуродов тўлиқ ўйнади, Алиқулов ва Файзуллаев эса...  0 00:25ЕЧЛ. "Челси" – "Аякс", "Айнтрахт" – "Ливерпуль" ва бошқа учрашувлар давом этмоқда (онлайн ҳисоб)  3 00:20Максим Шацких: "Икки очко йўқотдик. Рақиб дурангни нишонлади"  0 00:00ЕЧЛ. "Реал Мадрид" – "Ювентус" (онлайн ҳисоб)  9 23:04ОЧЛ 2. "Аркадағ" Қатарда "Ал Аҳли"га қарши камбэк амалга ошириб, мағлубиятдан қутилиб қолди. "Андижон"нинг гуруҳидаги вазият қизиқарли тус олмоқда  5 22:24Ўзбекистон термаси бош мураббийи Фабио Каннаваро "Реал" – "Ювентус" ўйинида стадиондан туриб экспертлик қилади  13 22:05Али Ашур: "Андижон" бугун жуда кўп югурди, улар ўз мухлислари учун жанг қилишди. Баъзида бундай энергияга қарши курашиб бўлмайди"  5 21:33Ла Лигада ой ўйинчиси бўлиш учун номзодлар эълон қилинди  2 21:01ОЧЛ 2. "Ал Насср" Ҳиндистонда "Гоа" устидан ғалаба қозонди  6 20:39ОЧЛ-2. Ҳакамга тиббий ёрдам кўрсатилган ўйинда "Андижон" 3-марта 0:0 ҳисоби қайд этди. Бу галги рақиб – "Ал Ҳалдия"  122 20:23Алаба "Реал"дан янги шартнома хоҳламоқда, клуб эса йўқ  1 19:46Каррагер: "Арсенал" - ЕЧЛни ютиши мумкин бўлган 4–5 клубдан бири"  0 19:15Ньом Винисиусни юзига ургани учун 2 та ўйинга четлатилди  0 18:24ЖЧ-2026. Осиёда бешинчи саралаш босқичи ўйинларининг саналари маълум бўлди  14 17:18Хименес: "Жамоага янги келган футболчи одатда қўшиқ айтиши керак, Модрич эса бошқача йўл тутди"  4

Баҳром Ҳайдаров: "Имкон қадар 10таликдан ўрин эгаллашга ҳаракат қиламиз" Новости

Баҳром Ҳайдаров: "Имкон қадар 10таликдан ўрин эгаллашга ҳаракат қиламиз"

"Қўқон-1912" бош мураббийи Баҳром Ҳайдаров жамоанинг иккинчи даврага тайёргарлиги ҳақида айтиб берди.

"Йиғинимиз давом этмоқда. "Насаф"га қарши назорат учрашувида кўпгина камчиликларимизни кўриб ва билиб олдик. Иккинчи давранинг бошида "Андижон" ва "Нефтчи" каби кучли жамоаларга қарши ўйинлар билан бошлаймиз" - деди Баҳром Ҳайдаров.

- Суперлиганинг биринчи давраси учун "Қўқон-1912"га неча баҳо қўйган бўлар эдингиз?

- Эгаллаб турган ўрнимизга қарасак, жамоа ўйинини яхши баҳолаб бўлмайди. Биринчи давра ўрталарида марказий ҳимоячиларимиз бир вақтда жароҳат олиб қолишди. Ушбу етишмовчилик бизга катта таъсир ўтказди. Биз таркибни молиявий имкониятларимиздан келиб чиқиб шакллантирганмиз. Баҳони мен эмас, бошқа инсонлар берсин. Менинг шахсий фикримча, ўйинмиздан қониқмадим.

- "Қўқон-1912" трансферлар ойнасида бор-йўғи бир футболчини ўз сафига қўшиб олди. Жамоангиз трансфер бозорида фаол эмаслиги жамоанинг молиявий ҳолати билан боғлиқми?

- Биринчидан биз ўзимизнинг таркибимиздаги футболчиларга ишонч билдиришга давом этяпмиз, аммо ҳозирги бир нечта футболчилар билан музокара олиб боряпмиз, агар келиша олсак, уларни ўз сафимизга қўшиб оламиз. Суперлиганинг бошқа жамоалари билан молиявий томондан рақобат қилиш қийин бўлмоқда, кўпгина футболчилар бошқа жамоаларни танлаяпти.

- "Қўқон-1912" иккинчи даврада ўз олдига қандай мақсад қўйган?

- Биз ушбу йигитлар билан дастлабки 5-6 турда яхши ўйин намоймиш этиб келдик. Имкон қадар 10таликдан жой олишга ҳаракат қиламиз. Йигитларнинг ҳам бунга кўзи етяпти. Лигада жон сақлаб қолиш учун курашиш эмас, тепароққа ҳаракат қиламиз.

- Ҳозирги кунда барча жамоаларда ҳужумчи етишмаётгандек. Ушбу муаммонинг сабаби нимада деб ўйлайсиз?

- Барча жамоалар ҳимояланишни ўрганиб олди. Ҳозирги кунда эса индивидуал жиҳатлама кучли ҳужумчилар камайиб кетди. Аввалари ҳужумчилар кўп ҳолатларда индивидуал маҳорат эвазига рақибдан устун келар эди.


Рейтинг: -1   

Комментарии

   
24 июл 21:08:13
Kakand 88
Omad bosilar
   
24 июл 18:55:28
Bexruzbek
Xm bugun 10talik uchun kurashaslar keyingi superligada qolish uchun kurashasizlar undan keyin superligaga chiqish uchun maqsad bulmasa behuda shuncha tayorgarlik
championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика