RU

Последние новости

00:44Камолиддин Тожиев: "Морейра штабида ишлашим керак бўлганди"  6 00:09Илёс Зейтуллаев: "Қаршида "Насаф"дан очко олиш кўп нарсаларни англатади"  0 23:57Улуғбек Бакаев: "6:0 ҳисобида мағлуб бўлиш жуда оғриқли"  6 23:38Бундеслига. "Бавария" ўз майдонида ишончли ғалабага эришди, Мюллер "Альянц Арена" билан хайрлашди  2 23:18Рўзиқул Бердиев: "Насаф" ҳозир шу даражага етди-ки, дуранг ҳам ранжитяпти"  18 23:05Суперлига. ОКМКда камбек, "Пахтакор" йирик ҳисобда ғалаба қозонди, "Насаф" эса сўнгги дақиқаларда ғалабани қўлдан бой берди  0 22:58А Серия. "Ювентус" Римда 90+6-дақиқада ғалабани қўлдан чиқарди  16 22:40"Барселона" вингери: "Флик жамоани қандай қилиб бирлаштириш ва салоҳиятимизни очишни билади"  1 22:11Суперлига. Бир неча етакчисиз майдонга тушган "Пахтакор" "Бухоро"ни тор-мор этди  63 21:43Баҳром Ҳайдаров: "30 сонияда барчаси ўзгариб кетди"  2 21:26Миржалол Қосимов: "Иродали ғалабаларнинг сири йўқ"  12 21:03АПЛ. "Манчестер Сити" энг сўнгги ўриндаги жамоани мағлуб қила олмади  23 20:57Суперлига. Очиқ ва ёрқин футбол намойиш этилган ўйинда "Насаф" "Бунёдкор" билан муроса кўчасини танлади  49 20:03Суперлига. ОКМК навбатдаги камбекни Қўқонда амалга оширди  76 19:42"Барселона" Япония ва Кореяда мавсумолди турне ўтказади  2

Баҳром Ҳайдаров: "30 сонияда барчаси ўзгариб кетди" Новости

Баҳром Ҳайдаров: "30 сонияда барчаси ўзгариб кетди"

Суперлиганинг 9-турида ОКМКга қарши ўйиндан кейин "Қўқон-1912" бош мураббийи Баҳром Ҳайдаров матбуот анжуманида қатнашди.

Ўйин ҳақида

- Ютқазган ўйинни тахлил қилиб, кейин гапириш керак. Ўйин давомида ташаббус ОКМК томонда эди, биз эса иккинчи рақамли бўлиб ўйнашга ҳаракат қилдик ва бунинг уддасидан чиқаётгандик. Бундай жамоага қарши ҳимояланиш қийин. Вазиятлар яратишнинг уддасидан чиқдик. Режа қилинган ҳужумларни уюштириб, буни голга ҳам айлантирдик. Футболчиларим бугун жуда катта меҳнат қилишди, улар ўйинга паст назар билан қарашмади, бор кучини бериб ўйнади. "Бунёдкор"га қарши ўйинда ҳам ҳимоядаги қўпол хато сабабли гол ўтказиб юборгандик. Бундай ҳолатлар футболчининг ўйинга руҳий тайёр эмаслиги ёки хатолари устида ишламаётганлигини англатади. Бироқ фақатгина бир вазият ҳақида гапириш яхши эмас. Ҳисоб 1:0 пайтида биз яхши қарши ҳужумга эга бўлгандик. Ҳисобни 2:0га етказганимизда бу ерда ҳозир умуман бошқача фикрлар, бошқача натижа бўларди. Футбол шунақа, 30 сония ичида ўйин, жамоа ҳақидаги фикрлар ўзгариб кетди. Бу табиий ҳолат. Бу биз, мураббийлар штаби, футболчиларга фойдали бўлиши мумкин. Шу орқали футболчилар ўз хатоларини кўриши, ўзларига бўлган фикрларини ўзгаришига туртки бўлади. Ўз уйимизда ютқаздик, гарчи биринчи ўриндаги жамоага мағлуб бўлган бўлсак ҳам бу аламли бўлди. Чунки бугун ютишимиз ҳам мумкин эди.

- Бугун Егорь Кондратюк ва Иқбол маликжоновнинг захирада қолдирилгани барчани ҳайрон қолдирди. Уларнинг жароҳати бормиди?

- Йўқ, ундай муаммолар йўқ эди. У кучли жамоаларга қарши ўйинларда Жасур Холтўраевнинг ўрнига майдонга тушганида янада фойдали футболчи эканлигини кўрдик. Шу сабабли биз шундай қарорга келгандик. Иқбол Маликжоновга келсак, у учта ўйинда қатнашмади. Жамоада рақобат жуда катта. Ўтган ўйинларда унинг нуқтасида ўйнаган футболчиларни олиб ташлаш адолатсизлик бўларди. Чунки улар ҳам яхши ўйин намойиш қилишганди. Натижа бўлмаганидан кейин Иқбол Маликжонов ёки Шота Гвазава бўлганида бошқача бўлиши мумкин эди дейиши мумкин. 30 сонияда барчаси ўзгариб кетди. Ҳозир жамоада ким ўйинга тайёр бўлса, ўшани майдонга туширяпмиз. Барчаси рақобат сабаб.

- Аслиддин Тоштемировнинг жароҳати қандай? У "Насаф"га қарши ўйнайдими?

- Ҳозирни ўзида аниқ гап айтиш қийин. У оёқ мушакларини тортиб олди. Эртага уни тиббий кўрикдан ўтказамиз ва барчаси аниқ бўлади. 

Рейтинг:    

Комментарии

+1   
10 мая 22:37:07
Жалоладдин Мухаммадович✈
OKMK га кучинг етмади Бахромжон
   
10 мая 22:52:23
Адхамжон Низамов
2 та гол химоячиларнинг купол хатосидан кейин булди.
championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика