RU

Последние новости

19:2028 ёшли Матета илк бор Франция терма жамоасига чақирилди  0 19:15Суперлига. ОКМК – "Қўқон-1912" 0:1 (матнли трансляция)  0 18:58Суперлига. Иккита пенальти тепилган беллашувда "Навбаҳор" бир киши кам "Хоразм" билан дуранг ўйнади  15 18:18Ўзбекистон терма жамоаси таркибидан тушиб қолган футболчилар  15 17:54Ўзбекистоннинг Кувайт ва Уругвай билан ўйинлар учун таркиби маълум  24 17:38Мбаппе Винисиуснинг худбинлигидан норози  12 17:10АПЛ раиси лигалар ўйин тақвими бўйича ФИФА билан курашаётганини таъкидлади  0 16:42Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Туркия билан ўртоқлик баҳсларида қатнашади  0 16:26МДҲ Кубоги. Ўзбекистон U-15 терма жамоаси Қирғиз Республикасидан устун келди  4 15:55"Манчестер Юнайтед" Аморимга мавсум охиригача вақт беришга тайёр  1 15:30Фабио Каннаваронинг охирги иш жойидаги маоши қанча эди?  14 14:55"Ливерпуль" "Реал" қизиқишларига қарамай, Конате билан шартномани узайтирмоқчи  3 14:26"Барселона"нинг ЕЧЛ доирасидаги навбатдаги уй учрашуви қаерда ўтиши маълум  1 13:54"Нефтчи" Абдураимов ва Иванков билан бир ҳафта ичида ҳисоб-китоб қилиши лозим — ПФЛ  4 13:38Ла Лига президенти "Манчестер Сити"ни қаллобликда айблади  2

Баҳодир Аҳмедов: "Бугунги авлодимиз билан келажакка умид ва ишонч билан қарашимиз мумкин" Новости

Баҳодир Аҳмедов: "Бугунги авлодимиз билан келажакка умид ва ишонч билан қарашимиз мумкин"

Футзал бўйича Ўзбекистон терма жамоаси бугун тунда юртимизга қайтиб келди.

Мундиал давомида мухлислар меҳрини қозона олган вакилларимиз гарчи нимчорак финалдан сўнг ортга қайтишган бўлсада, улар кўрсатган ўйин барчамизда илиқ таассурот қолдирди. Футзалчиларни ўйинларга тайёрлашда мураббийлар штабининг хизмати катта бўлди, десак муболаға бўлмайди. 2016 йил Колумбиядаги Жаҳон чемпионатида ёрдамчи мураббий сифатида қатнашган Баҳодир Аҳмедов Литвадаги мусобақада бош мураббий сифатида шогирдларини бошлаб тушди. Бу ҳақида мураббийнинг фикрлари қуйидагича бўлди.

"Ёрдамчи сифатида менга осонроқ бўлганди, дея оламан. Бунда сиз бош мураббий билан маслаҳатлашган ҳолда иш қиласиз. Бош мураббий ролида терма жамоада ишлаш катта масъулият ва ўзига яраша қийин. Буни Литвадаги Жаҳон чемпионатида ҳам билдим. Очиғи сўз билан таърифлаш қийин. Айни пайтда ҳиссиётлар ажойиб. Шундай бўлсада мухлислардан сўнгги ўйиндаги мағлубият учун узур сўрайман. Ўзимизнинг хатоларимиз эвазига имкониятни бой бердик. Бизнинг терма жамоа халқаро турнирларда ўйнай олишини кўрсатди. 

Бугунги авлодимиз билан келажакка умид ва ишонч билан қарашимиз мумкин. Жуда яхши ёш футзалчилар етишиб чиқмоқда. Кейинги йиғинларда уларни ҳам жалб қиламиз",- дейди Баҳодир Аҳмедов.

Абдулазиз Искандаров ёзиб олди

Рейтинг: +12   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика