RU

Последние новости

21:20БААга қарши ўйин олдидан термамизда жиддий йўқотиш  66 21:20ЖЧ-2026 саралаши. Ўзбекистон - Эрон 0:0  19 21:04ЖЧ-2026 саралаши. Ўзбекистон бир киши кам бўлиб қолган Эрон билан дуранг ўйнади  651 20:55ЖЧ-2026 саралаши. Жанубий Корея Амманда ишончли ғалаба қайд этди  2 20:30ЖЧ-2026 саралаши. Гуруҳимиздаги икки ўйиннинг асосий таркиблари маълум!  4 19:30Рауль мавсум охирида "Кастилья"дан кетади  0 18:47ЖЧ-2026 саралаши. Ўзбекистон - Эрон: "Ўзбекистоннинг 12-футболчиси" ўйинга тайёр   3 17:45ЖЧ-2026 саралаши. Ўзбекистон - Эрон: Асосий таркиблар маълум  44 17:37Ўзбекистон - Эрон: Терма жамоамиз "Бунёдкор" стадионига етиб келди  3 17:28Саутгейт: "Яқин бир йилда мени кутманг"  2 17:00Сиаваш Ҳақназари: "Бугун очиқ ва ҳужумкор футбол гувоҳи бўламиз"  6 16:37"Манчестер Юнайтед" Франция терма жамоаси ҳужумчисига қизиқмоқда  2 16:22ЖЧ-2026 саралаши. Австралия иродали ғалабага эришди   1 15:10"Манчестер Сити" Эдерсонга ўринбосар топди  0 14:29"Байер" Вирцни қўйиб юбормоқчи эмас  0

Азиз Амонов: "Яйпандаги аламли дурангдан сўнг Ўзбекистон кубогида ғалаба қозонишимиз керак эди" Новости

Азиз Амонов: "Яйпандаги аламли дурангдан сўнг Ўзбекистон кубогида ғалаба қозонишимиз керак эди"

Ўзбекистон кубоги гуруҳ босқичи иккинчи туридан ўрин олган "Локомотив"- "Турон" (2:0) учрашуви қизиқарли ўтди, десак муболаға бўлмайди.

Дастлаб Марат Бикмаевнинг голидан сўнг мезбонлар ҳисобда олдинга чиқиб олишди. Ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқаларда эса Азиз Амонов яна бир тўп киритиб учрашувнинг 2-0 кўринишида якунланишини таъминлади. Биз эса ушбу учрашувдан сўнг Азиз Амоновнинг фикрлари билан қизиқдик. 

"Албатта Суперлига доирасида ўтказилган Яйпандаги ўйин ва кубок баҳси ўртасида фарқ бўлди.  "Турон" билан биринчи тўқнашувимизда бешта ҳимоячи билан бошлаган эдик. Бу биз учун кутилмаган ҳолат бўлган, натижада озгина келишмовчиликлар юзага келганди. Кечаги ўйинга келсак, жиддий тайёргарлик кўрганимиз самара берди. Яйпандаги аламли дурангдан сўнг ўз майдонимизда ғалаба қозонишимиз шарт эди. Рақиб ҳам янги жамоа сифатида шаклланмоқда. Бизга муносиб қаршилик кўрсата олишди. 

Мағлубиятлар ортда қолдими ёки йўқми аниқ жавоб бера олмайман. Футболда ғалаба ва мағлубият бирга юради. Биз ҳар бир учрашувда бор кучимизни ишга солиб ғалаба учун тўп тепамиз. 

Қорақалпоғистонда биринчи маротаба ўйнаймиз. Худо хоҳласа чиройли ўйин кўрсатамиз. "Арал Самали" бизга қарши катта иштиёқ билан майдонга чиқади",- дейди Азиз Амонов.

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика