RU

Последние новости

09:15Ямал тарихга кирди  1 08:41Дембеле тарихда ушбу натижага эришган 10-футболчи бўлди  7 08:09Месси Дембелени табриклади  4 07:44Хави АПЛ жамоасини бошқариши мумкин  3 02:06А Серия. "Наполи" навбатдаги ғалабасига эришди  0 01:58Ўтган мавсумнинг энг яхши жамоаси илк мағлубиятини қабул қилиб олди  4 01:50BALLON D'OR-2025  115 23:22Рэшфорд "Хетафе"га қарши баҳс куни Флик томонидан жазоланган экан  5 22:13"Реал ТВ": "Барселона" рақиблари ҳар 3,8 та қўполлик учун сариқ карточка олишмоқда  11 20:57"Реал"нинг асосий юлдузларидан бири январда жамоани тарк этиши мумкин  8 19:53УEФА Исроилни барча Европа мусобақаларидан четлаштириш ниятида  21 19:22Бензема Европага қайтиши мумкин: Моуринью Каримни "Бенфика"га чақирди  6 18:54Рубен Диаш: "Арсенал" билан ўйин биз учун ноодатий кечди"  0 18:27Артета: "Биз "Сити" билан ўйинда доминантлик қилдик"  6 18:00"Олтин тўп" ва "The Best" мукофотлари ўртасида қандай тафовут мавжуд?  13

Азим Аҳмедов: "Афсуски, бу мавсум бошқа майдонга туша олмайман" Новости

Азим Аҳмедов: "Афсуски, бу мавсум бошқа майдонга туша олмайман"

ФИФА кунлари ўз ниҳоясига етгач, эндиликда бор эътибор Суперлига баҳсларига қаратилиши ўз-ўзидан аниқ.

Футбол жамоатчилиги томонидан 24-турнинг марказий ўйини сифатида “Бунёдкор” ва “Навбаҳор” жамоалари иштирокидаги учрашув тилга олинмоқда. “Қалдирғочлар” турнир жадвалида кучли учликни эгаллашни мақсад қилган. Андрей Канчельскис шогирдларида эса, назарий жиҳатдан юқори ўринлардан бирини эгаллаш имконияти мавжуд. Биз эса мазкур беллашувдан олдин “лочинлар” аъзоси Азим Аҳмедовдан интервью олдик.

- Барчани қизиқтираётган савол. Жароҳат олиб маълум муддатга сафдан чиққан эдингиз. Хўш, тикланиш жараёни қандай кетяпти? Сизни қачон майдонда кўрамиз...

- Жароҳатимни даволаш жараёни ҳамон давом этмоқда. Мен учун бу йилги мавсум тугади. Қолган учта ўйинни ўтказиб юбораман.

- Назаримизда, “Навбаҳор” жорий мавсумни аввалгига қараганда бўш ўтказмоқда. Кўпчилик ишқибозлар жамоадан катта натижаларни кутган эди...

- Мавсум давомида кўп ўзгаришлар юз берди. Янгги ўйинчилар келди, айримлари иккинчи даврада кетди. Мураббийлар алмашинуви кузатилди. Шунинг ҳисобига натижалар ижобий кўриниш олмади. Менимча, мураббийга вақт керак. Шундагина яхши бўлишига ишончим комил.



- Олдинда учта тур қолди. Жамоангиз учун деярли ҳаммаси ҳалми? Ёки ҳали совринли ўринлардан умид ўзилгани йўқми...

- Қолган барча учрашувларда уч очко қўлга киритсак, бари зўр бўлади. Осон бўлмаган баҳслар кутиб турибди. Жамоадошларимга омад тилайман.

- "Бунёдкор" билан учрашувда, жамоа пойтахтдан осонликча очко билан қайта оладими?
Боиси “Навбаҳор” таркибидаги футболчилар тажрибали ва махоратли, рақибда эса чарчоқ аломатлари бўлиши табиий ҳол, чунки уларнинг асосий футболчилари миллий ва олимпия терма жамоаси билан бирга бўлди.
- Ҳа. Олдимизда жиддий ва кучли жамоага қарши ўйин кутиб турибди. Қийин бўлади. Лекин, жамоамиз яхши тайёргарлик олиб боряпти. Ғалаба қозониб ишқибозларимизни хурсанд қилишларига умид қиламан.


Абдулазиз Искандаров суҳбатлашди

Рейтинг: +14   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика