RU

Последние новости

00:11Ҳаким Фузайлов: "Агар ўрнимга бошқа мураббий топилса, ишдан бўшашга тайёрман"  0 23:54Вадим Абрамов: "Ўз вақтида Баджо пенальтидан гол ура олмаган, Месси ҳам зарбада адашган. Бу жуда қийин иш"  1 23:43ЛаЛига. "Реал Овьедо" - "Барселона" баҳси асосий таркиблари маълум!  0 23:25Камолиддин Тожиев: "Финалда фаворит бўлмайди"  1 23:12Александр Хомяков: "Келинглар, саволларни қисқа қиламиз ва байрам нишонлаймиз"  11 22:48Иван Бошкович: "Шогирдларимга ҳеч қандай эътироз йўқ, "Бухоро"ни финалга чиққани билан табриклайман"  5 22:29Садриддин Ҳасанов ОФК томонидан йилнинг энг яхши ёш футболчиси бўлишга номзод!  3 22:11Суперлига. "Насаф" "Хоразм" устидан иродали ғалабага эришди  61 21:54"Бухоро" ўз тарихида илк марта Ўзбекистон кубоги финалига чиқди  15 21:42ЖЧ-2026 тимсоллари намойиш қилинди  3 20:59Ўзбекистон Кубоги. "Пахтакор" пенальтилар сериясида "Динамо"ни ютиб, Ўзбекистон Кубогининг навбатдаги финалчисига айланди  80 20:47"Бухоро" супергол эвазига Ўзбекистон Кубоги финалига чиқди!  73 20:18"Челси" 56 миллионлик футболчисидан бутунлай воз кечди  2 19:45Тимур Кападзе "Манчестер Сити" машғулотларида бўлди  10 19:24Расман: "Навбаҳор"га янги бош мураббий тайинланди  14

Азамат Абдураимов: "Муҳими 3 очкони қўлга киритдик" Новости

Азамат Абдураимов: "Муҳими 3 очкони қўлга киритдик"

Бугун U-16 Осиё чемпионати-2020 саралаши доирасида Ўзбекистон терма жамоаси Туркманистон билан баҳс олиб борди ва 3:2 ҳисобида ғалаба қозонди.

Ўзбекистон U-16 терма жамоаси бош мураббийи Азамат Абдураимов ўйиндан сўнг қуйидагича фикр билдириб ўтди:

- Муҳими – биз бугун ғалаба қозондик, 3 очкони қўлга киритдик. Ҳеч бир ғалабага осонликча эришаётганимиз йўқ. Йигитларимизга мағлуб бўла туриб характер кўрсата олганликлари учун миннатдорчилик билдираман. Биз уларни жанговар руҳда ўйинга тайёрлашга интилган эдик. Зеро Туркманистон Ҳиндистонга ёки Баҳрайнга 0:5 ҳисобида мағлуб бўлиши мумкин. Лекин қўшни бўлганимиз сабаб биз билан ўйинда улар сўнгги сонияларгача кураш олиб боришди.

Бугун ўтган сафарги ўйин билан солиштирганда таркибда катта ўзгаришлар қилдик. Бундан кўзланган мақсад ўтган гал майдонга тушмаганларга ўйин амалиёти тақдим этиш ва етакчиларга дам олиш имконини бериш эди. Фақат 3 нафар йигитгина бугун ҳам майдонга тушди. Ҳимоя чизиғини тўла янгиладик. Қолаверса, бизда кичик жароҳатлар ҳам мавжуд, - деди мутахассис.


Рейтинг: -32   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика