RU

Последние новости

19:59Суперлига. "Бухоро" "Навбаҳор" дарвозасига жавобсиз 5 та тўп киритди  80 19:55Суперлига. "Нефтчи" – "Динамо" 1:1 (матнли транлсяция)  22 19:53"Сабаҳ" — "Туран". Раҳмоналиев асосий таркибда  0 19:26Зиданнинг 27 ёшли ўғли Люка спорт фуқаролигини Жазоирга ўзгартирди  0 18:55Суперлига. "Хоразм" ўз уйида "Қўқон-1912" билан дуранг ўйнади  11 18:41"Реал" — "Эспаньол". Таркиблар маълум  14 18:35АПЛ. "Ливерпуль" Мерсисайд дербисида қийин ғалабага эришди  11 17:42"Хоффенхайм" — "Бавария". Таркиблар маълум  1 17:08Футзал. Ўзбекистон Фаластинни тор-мор этди  16 16:41Рубен Санчес: "Мухлисларимизни яна бир бор ранжитишга ҳаққимиз йўқ эди"  0 16:02Тимур Кападзе Хитой мураббийи бўлиши ҳақидаги саволга аниқ жавоб берди  53 14:12"Шўртан" ва "Пахтакор" ўртасида нурсиз дуранг қайд этилган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  1 13:45ОКМК "Бунёдкор"ни йирик ҳисобда мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 12:40Тез орада Хитой бош мураббийи эълон қилинади, якуний уч номзод орасида Кападзе бор  38 12:02Хуршид Ғиёсов: "Терма жамоадан чақирув олсам хурсанд бўламан ва ватан учун боримни бераман"  13

Австралия U-23 бош мураббийи: "Ўзбекистон – жуда кучли рақиб" Новости

Австралия U-23 бош мураббийи: "Ўзбекистон – жуда кучли рақиб"

U-23 Осиё чемпионати 3-ўрин учун учрашувида Австралия ҳамда Ўзбекистон олимпия терма жамоалари ўзаро баҳс олиб боришади.

Ўйин олдидан ўтказилган матбуот анжуманида австралияликлар устози Грэм Арнольд қуйидагича фикр билдирди:

- Йигитлар чорак финал ҳамда Жанубий Кореяга қарши кечган ярим финал ўйинидан кейин тикланиб улгуришди. Жамоамиз ҳам руҳан, ҳам жисмонан яхши ҳолатда, дея оламан. Биз олдиндаги ўйинни интиқиб кутяпмиз. Мусобақанинг ушбу босқичида кучсиз жамоа қолмаган. Ўзбекистон – жуда кучли рақиб.

Биз яна биттагина ўйинни яхши даражада ўтказишимиз керак. Шунинг ўзи ҳам Олимпиада чиқиш учун етарли бўлади.

Биз ўйинга 2 хил услубда тайёрландик. Тўп бизда бўлган ҳолатлар учун ва яна тўпсиз вазиятларда қандай ҳаракатланиш бўйича ҳозирлик кўрдик. Ўзбекистоннинг кучли томонларини ёпиб, кучсиз жиҳатларидан унумли фойдаланишга уринамиз.

Мен шу ёшдаги йигитлар билан ҳам ишлашга розилик бердим. Сабаби уларни миллий терма жамоага тайёрлаб бормоқчиман. Биз – мураббийлар штаби йигитларнинг Олимпиадада ҳам қатнашишини истаяпмиз. Зеро ушбу мусобақа – муҳимлиги жиҳатидан Жаҳон чемпионати даражасида, менимча, - деди мураббий.

Рейтинг: -36   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика