RU

Последние новости

10:55Пролига. "Олимпик-Mobiuz" бугун Нукусда меҳмон бўлади  0 10:32МЮ қишда тажрибалироқ дарвозабон билан шартнома имзоламоқчи  1 09:38"Ливерпуль" ҳужумчиси гол уриши билан қизил олди  0 09:10ФИФА 2030 йилги жаҳон чемпионатини 64 та жамоа билан ўтказишдан манфаатдор - манба  10 09:05Goal. 2026 йилги "Олтин тўп" даъвогарлар рейтингини тузди. Амалдаги "Олтин тўп" соҳиби ТОП-5 да ҳам эмас  8 08:47Расман: "Барселона" юлдузларидан бири жароҳат туфайли узоқ муддатга сафдан чиқди  3 08:20Саудия қироли кубоги. "Олтин тўп" соҳиблари майдонга тушмаган баҳсда "Ал Насср" ва "Ал Иттиҳод" кейинг босқичга чиқди  1 07:48Ҳусанов жароҳат сабабли "Манчестер Сити"нинг нечта учрашувида майдонга тушмаслиги маълум  10 02:24Италия кубоги. "Милан" "Лечче"га қарши учрашувда навбатдаги ишончли ғалабасини қайд этди  2 02:20Ла Лига. "Реал Мадрид" меҳмонда "Леванте"ни йирик ҳисобда таслим этди  18 02:10Англия лига кубоги. "Ливерпуль" ва "Челси" ўз учрашувларида ғалаба қозониб, кейинги босқичга йўл олишди  4 00:30Кейн Англияга қайтмишни режалаштирмаяпти  2 23:54"Барселона"га "Камп Ноу"да ўйнашга рухсат беришмади. Стадионда хавфсизлик билан боғлиқ муаммолар мавжуд бўлиши мумкин  5 22:52Ўзбекистон U-16 терма жамоаси ўртоқлик учрашувида Венгрияга ютқазди  3 22:27Биринчи лига. "Локомотив"лардан 5тадан гол, Бухоро дербисида талабалар ғолиб ва бошқа натижалар  0

Авазбек Ўлмасалиев: "Голимни акамга бағишлайман" Новости

Авазбек Ўлмасалиев: "Голимни акамга бағишлайман"

"Навбаҳор"га қарши ўйиндан кейин "Локомотив"га ғалаба келтирган гол муаллифи Авазбек Ўлмасалиев фикрлари билан ўртоқлашди.

- Авазбек, аввало гол урилган вазият ҳақида гапирсангиз.
- Аввало, айтишим мумкинки, жуда тез ҳужумга ўтдик. Темурхўжа Абдухолиқов тўп билан эди, яхши нуқтага очилдим ва тўпни сўрадим. Бир рақибдан ўтгандан кейин ўйлаб ҳам ўтирмасдан зарба йўлладим. Миямда фақатгина гол ҳақида ўйлар бор эди.

- Жамоанинг Суперлигадаги вазифаси борасида нима дея оласиз? Янгиларнинг жамоага мослашуви қандай кечмоқда?
- Ғалаба учун майдонга тушяпмиз. Янгилар жамоага тезда мослашиб кетганини барча кўриб турибди, улар яхши ўйин кўрсатмоқда. Коллектив ҳақида ҳам шундай илиқ фикрларни айта оламан, навбатдаги ўйинларга ҳам шундай позитив кайфиятда тайёрланамиз. Асосий мақсад - исталган имкониятдан фойдаланиб, ғалабага эришиш.

- Жамоадошларингиз гол билан қай тариқа табриклади?
- Ҳа, барчадан табрик қабул қилиб олдим. Йўлдан учраган барча елкамни урди (кулади). Умуман олганда, барчаси ажойиб! Шундай рухда давом этишга ҳаракат қиламиз. Шуни айтишим керак, голимни акамга бағишлайман. У телевизор орқали ўйинни томоша қилиб турди. Акамни хурсанд қилганимдан жуда ҳам хурсандман.

Рейтинг: +23   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика