RU

Последние новости

01:22"Нефтчи"нинг "Бобур арена"даги машғулотларидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 01:01АПЛ. "Вест Хэм" — "Манчестер Сити" 1:1 (матнли трансляция)  4 00:31АПЛ. "Арсенал" ўз уйида очко йўқотишига бир баҳя қолди, "Челси" эса Лондонда "Ньюкасл"га мағлуб бўлди  20 00:11"Пахтакор"нинг "Бобур арена"даги машғулотларидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  2 23:57Туркия Суперлигаси. Ўн киши бўлиб қолган “Истанбул Башакшехир” меҳмонда “Галатасарой”га йирик ҳисобда мағлуб бўлди, Шомуродов 70 дақиқа ўйнади  22 23:56"Реал" — "Эльче". Таркиблар маълум  2 23:55Ўзбекистон Суперкубоги ҳакамлари: рекорд Ирматовда, Тўхтасинов саккизинчи бўлди  1 23:45"Вест Хэм" — "Манчестер Сити". Таркиблар маълум  8 23:04Ислом Исмоилов: "Икром Алибоев балки ўнг қанотда ўйнар"  2 22:49Про лигада иштирок этадиган Қорақалпоғистоннинг икки жамоаси ўртоқлик ўйини ўтказди  0 22:20Ла Лига. "Атлетико" ўз майдонида "Хетафе"ни мағлуб этди, меҳмонлар ўйинчиси 55-дақиқада майдондан четлатилди  2 21:58"ФарДУ" назорат ўйинида жавобсиз еттита тўп киритди  1 21:32Бундеслига. "Бавария" тўққиз киши бўлиб "Байер" билан дуранг ўйнади, "Боруссия Дортмунд" эса ишончли ғалабага эришди  14 20:40Райан Шерки: "Дунёнинг энг яхши футболчиси бўлишни истайман. Агар "Олтин тўп"ни қўлга киритсам..."  2 20:05Ислом Исмоилов: "Финалда тактикадан кўра футболчиларнинг характери юқори планга чиқади" (тўлиқ матбуот анжумани)  21

"Атлетико" ва "Барселона" Амрабат учун курашади Новости

"Атлетико" ва "Барселона" Амрабат учун курашади

Мадрид клуби "Фиорентина" футболчиси Софьян Амрабатни ўз сафига қўшиб олмоқчи.

Марокаш терма жамоаси аъзоси январь ойидаги трансферлар ойнасида кўплаб клубларнинг бош мақсадига айланган эди. Буни ярим ҳимоячининг акаси ҳам тасдиқлади. 26 ёшли футболчи айни пайтда энг кўп эътиборни ўзига тортиб келаётган ўйинчилардан бири бўлиб қолмоқда.

Амрабатни ўз такркибига қўшиб олишни ният қилганлар орасида Ла Лигада "Барселона"дан ташқари "Атлетико" Мадрид ҳам пайдо бўлди. Клуб африкалик футболчини "Ванда Метрополитано"га келтириш учун жиддий уринишни амалга оширади. Амрабатнинг ўзи Испания чемпионатига йўл олишни истайди. "Атлетико" у қадрлайдиган клублар қаторида. У яқинда пойтахт клуби бош мураббийи Диего Симеонени мақтади ва бу унинг "Атлетико"га ўтиши ҳақидаги тахминларни кучайтирди.

"Атлетико" Мадриднинг Амрабатга бўлган қизиқиши жамоада Аксель Витсельнинг келажаги ноаниқ бўлган бир пайтда юзага келди. Италия клуби юлдузи бельгиялик ярим ҳимоячининг ўрнини тўлдириши мумкин. Витселнинг клуб билан шартномаси мавсум охирида ниҳоясига етади. Унинг отаси футболчи клубни тарк этишига ишора қилди.

"Атлетико" Софьян Амрабат учун "Барселона" ва "Ливерпуль" билан рақобат қилишига тўғри келади. А Серия вакили футболчисини арзонга қўйиб юбормаслиги тайин. Каталония клуби молиявий қийинчиликлар шароитида марокашлик ўйинчини харид қилишга қурби етмаслиги мумкин. 

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика