"Атлетико" президенти: "Гризманни қайтаришни хоҳлардим"
19 мая 2021 13:18
Новости
"Атлетико" президенти: "Гризманни қайтаришни хоҳлардим"
"Атлетико" президенти Энрике Сересо "Барселона" ҳужумчиси Антуан Гризманн ҳақида гапирди.
Француз 2014-2019 йиллар давомида Мадрид клуби шарафини ҳимоя қилган ва шундан сўнг "Барселона"га ўтган эди.
"Гризманн? Бу мен қайтаришни хоҳлаган буюк футболчи. Аммо, "Барселона" у билан хайрлашишни хоҳламоқда деб ўйламайман. Бундай ўйинчини ҳар қандай жамоа ўз таркибида кўришни хоҳлайди", - дейди Сересо.
Антуан Гризманн 2020/21 йилги мавсум "Барселона" сафида барча мусобақаларда 50та ўйинда майдонга тушиб, 19та гол ва 12та ассист қайд этди.
Похожие новости
championat.asia
Ўзбекистон Суперкубоги. "Нефтчи" — 2026 йилги Ўзбекистон Суперкубоги соҳиби.
Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида "Севилья"ни тор-мор этди
Камолиддин Тожиев: "Эртанги ўйинга 100 фоиз шаймиз. Пенальтилар сериясига тайёрланмадик" (тўлиқ матбуот анжумани)
Opta. EЧЛ учун асосий даъвогарлар рейтингини қайтадан тузиб чиқди
Комментарии