RU

Последние новости

00:57"Реал" футболчилари ҳакамлар уларга бошқа етакчиларга нисбатан қаттиққўлроқ муносабатда бўлишаяти, деб ҳисоблашмоқда  0 00:20Элит ОЧЛ. "Ал Аҳли" – "Насаф" 3:2 (матнли трансляция)   254 00:05Куанишбай Оразимбетов: "Иккинчи таймда умуман бошқа "Жайхун"ни кўрдик"  0 23:40ОФК ЭЧЛ. "Ал Иттиҳод" БААда мағлубиятга учради  0 22:22Шавкат Юсупов: "Шу темпда давом этишга ҳаракат қиламиз"  1 21:02ОФК ЭЧЛ. Турнир янги мавсумининг илк баҳсида 7та гол урилди  1 19:59Мессининг карточкаси рекорд даражадаги суммага сотилди  5 19:34Руни: "Тен Ҳаг Аморимга алмаштирилганидан бери МЮнинг аҳволи фақат ёмонлашди"  11 19:06"Қайрат" "Реал"га қарши ўйин чипталари қачондан сотувга чиқишини маълум қилди  9 18:40"Футбол олами". "Пахтакор" - "Нефтчи" 2:1, "Насаф" ва "Сўғдиёна"да йирик ғалабалар  1 18:35"Насаф"га қарши ўйин олдидан "Ал Аҳли"да йўқотиш  4 18:16"Насаф" бугун ёлғиз эмас  20 17:52Про лига. "ФарДУ" голларга бой ўйинда "Жайхун"ни таслим қилди  2 17:39Левандовски МЮга трансфери ҳақида: "Фергюсон қўнғироқ қилган, лекин унинг талаффузини тушунмаганман"  4 17:05Унаи Эмери "Манчестер Юнайтед" эътиборида  18

"Атлетико" голи бекор қилиниши, Хименес четлатилиши ва пенальти қўйилиши керак эди". "Реал"дагилар ҳакамликдан норози бўлишяпти Новости

"Атлетико" голи бекор қилиниши, Хименес четлатилиши ва пенальти қўйилиши керак эди". "Реал"дагилар ҳакамликдан норози бўлишяпти

"Реал" клуб телевидениясидагилар "Атлетико"га қарши баҳсдаги ҳакамликдан норози бўлишди.

Мадрид дербисида "Реал" 1:3 ҳисобида "Атлетико"га мағлуб бўлди. Бу жамоанинг жорий мавсумдаги дастлабки мағлубияти.

Ўйин давомида "Реал" телевидениясидаги шарҳловчилар Хавьер Рохас Альберола қарорларидан норози бўлишди. Гап "Атлетико" голи олдидан Жуд Беллингемга бўлган эҳтимолий фол, голнинг бекор қилиниши, Хосе Мария Хименеснинг қўполлиги учун кўрсатилиши керак деб ҳисоблашаётган қизил карточка ва Марио Эрмосонинг ўз жарима майдончаси ичида қўл билан ўйнагани ҳақида кетмоқда.

Баҳснинг 4-дақиқасида Альваро Моратанинг голи ҳисобланиши жиддий танқид қилинди. "Бу хато. Таблода ҳисоб ўзгармаслиги керак эди. ВАР вазиятни кўрмади. "Реал" фойдасига жарима зарбаси ўрнига дарвозамизга гол" - деди шарҳловчи.

Кейин эфир давмида "Реал"нинг 44-дақиқада урган голи муҳокама қилинди. "Вазиятга аралашмага Рюдигер туфайли Камавинганинг голи бекор қилинди. Альбероладан яна бир хато ва у фақат бир жамоа зарарига ишлаяпти, ВАРдаги Клос Гомес эса вазиятларга аралашмаяпти".

Кейинроқ "Реал" телевиденияси эфирда Хименесга қизил карточка кўрсатилиши ва Эрмосо ўз жарима майдончаси ичида қўл билан ўйнагани учун пенальти берилиши кераклиги айтилди.

"Хименес сўнгги ҳимоячи ролида қўпол ўйнади. Унга фақат сариқ карточка кўрсатилди. Қизил берилиши керак эди. Кейин Марио Эрмосо вазиятида тўп унинг қўлига тегди, пенальти белгиланмади, ҳеч ким ҳатто кўриб ҳам чиқмади".

Рейтинг: -7   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика