"Атлетико" Ферран Торреснинг вазиятини кузатиб бормоқда
26 янв 2023 21:37
Новости
"Атлетико" Ферран Торреснинг вазиятини кузатиб бормоқда
"Барселона" ва "Атлетико" ўртасидаги келишувлар давом этиши мумкин.
Маълум бўлишича, Мадрид клуби Мемфис Депай борасида музокаралар давом этаётган пайтда Ферран Торреснинг ҳолати ҳақида ҳам сўраган. Клуб Испания терма жамоаси аъзосини кузатиб бормоқда.
Мавсум охирида "Ванда Метрополитано" эгалари ҳужум чизиғини қайта кўриб чиқишни режалаштирмоқда. Жоау Феликс, Тома Лемар ва Янник Каррасконинг кетиши жамоада Торрес учун бўш жой очиши мумкин.
"Барселона" ёзда катта сотувларга мажбур бўлиши мумкин ва Торрес қурбон қилинадиган ўйинчилар қаторида бўлиши эҳтимоли юқори.
Форвард бир йил аввал январда "Манчестер Сити"да 55 млн евро эвазига харид қилинганди. У шу пайтгача 49 та ўйинда майдонга тушиб, 12 та гол урди ва 7 та голга ассистентлик қилди.
Похожие новости
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" Вальверденинг хет-триги эвазига "Манчестер Сити"ни мағлуб этди
ЕЧЛ. "Барселона" меҳмонда "Ньюкасл" билан дуранг ўйнади
Суперлига. "Насаф" сўнгги дақиқаларда урилган гол эвазига "Динамо" билан дуранг ўйнади
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" — "Манчестер Сити" 3:0
Комментарии