RU

Последние новости

18:13ЛаЛига. "Атлетико" - "Реал". Мадрид дербисини кимлар асосий таркибда бошлайди?  0 18:00Суперлига. "Навбаҳор" – "Қизилқум" (матнли трансляция)  1 17:57АПЛ. "Манчестер Сити", "Ливерпуль" ҳамда "Челси"нинг асосий таркиблари маълум!  2 17:52Усмон Дембеле: "Барселона"да кўп жароҳат олардим. Ҳозир танам профессионаллашди"  0 17:24Шешко "Юнайтед"даги дебют голини урди  0 17:14"Навбаҳор" — "Қизилқум". Таркиблар маълум  2 16:45"Андижон" ўз уйида ОКМКни мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 16:21"Ливерпуль" ва "Манчестер Сити" "Бавария" юлдузи учун 100 млн фунт сарфлашга тайёр  4 15:41"Вест Хэм" Поттерни 6 ўйиндаги 5 мағлубиятдан сўнг ишдан бўшатди  0 15:25"Брентфорд" — "Манчестер Юнайтед". Таркиблар маълум  26 14:58Йилнинг энг яхши мураббийини аниқлашда ўзбекистонлик журналист кимларга овоз берди?  1 14:27"Навбаҳор" клубини вақтинчалик ким бошқариши маълум бўлди  10 13:56Йилнинг энг яхши дарвозабонини аниқлашда ўзбекистонлик журналист кимларга овоз берди?  6 13:22Нарзулла Сайдуллаев "Олтин тўп" учун кимларга овоз берди?  12 13:08"Ал Ҳилол" ўйинчилари Нуньес ва Ал Довсари "Насаф"га қарши ўйинни ўтказиб юбориши мумкин  19

Асрор Алиқулов: "Таркибимиз ёш бўлишига қарамасдан, Суперлигага чиқиш учун ўйнаймиз" Новости

Асрор Алиқулов: "Таркибимиз ёш бўлишига қарамасдан, Суперлигага чиқиш учун ўйнаймиз"

АГМК - "Машъал" (1:0) учрашувидан кейин муборакликлар устози Асрор Алиқулов ўз фикрларини билдириб ўтди.

- Ўйинда қўшимча таймлар бўлишини кутмагандик. Суперлига ва Про-лига жамоалари футболчиларининг жисмоний тайёргарлигида катта фарқ бор. Ўйиндан олдин биз имкон даражасида тезроқ ўйнаб, бўш ҳудудлардан унумли фойдаланишни ният қилгандик. Умуман олганда кўзлаган қайсидир мақсадларимизга эришдик. Афсуски, биринчи бўлимда голга тортадиган ажойиб вазиятдан унумли фойдалана олмадик ва ўз хатомиз эвазига гол ўтказиб юбориб, мағлуб бўлдик. АГМКНи кейинги босқичга чиққани билан табриклайман. Йигитларнинг бугунги ўйинидан мамнунман. Улар ўзларининг ажойиб характерини кўрсатиб, сўнгги дақиқаларгача ўйинни қутқариб қолиш учун ҳаракат қилишди.

Албатта, барчага имконият берилади. Ҳозирда "Машъал"нинг кўплаб футболчилари Суперлиганинг бир неча жамоаларида фаолият олиб боришмоқда. Суперлигага чиқсак ушбу футболчиларни қайтариб оламиз ва уларга имконият берамиз. Ҳозирги таркибимизда эса ёш футболчилар жуда кўп. Улар ҳар бир ўйинни бир текисда ўтказа олишмайди. Аммо таркибимиз ёш бўлишига қарамасдан, биз Суперлигага чиқиш учун ўйнаймиз.

Рейтинг: +7   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика