RU

Последние новости

23:17ЖЧ-2026 саралаши. Индонезия 90+9-дақиқада гол ўтказиб юбориб, учинчи ўйинда ҳам дуранг ўйнади  1 23:07ЖЧ-2026 саралаши. Гуруҳимиздаги икки ўйин якунланди  19 22:54Миллатлар лигаси. Италия, Франция, Англия ва бошқа термаларнинг асосий таркиблари маълум!  1 22:14ЖЧ-2026 саралаши. Саудия Арабистони - Япония. Асосий таркиблар маълум!  19 21:20БААга қарши ўйин олдидан термамизда жиддий йўқотиш  98 21:20ЖЧ-2026 саралаши. Ўзбекистон - Эрон 0:0  40 21:04ЖЧ-2026 саралаши. Ўзбекистон бир киши кам бўлиб қолган Эрон билан дуранг ўйнади  691 20:55ЖЧ-2026 саралаши. Жанубий Корея Амманда ишончли ғалаба қайд этди  3 20:30ЖЧ-2026 саралаши. Гуруҳимиздаги икки ўйиннинг асосий таркиблари маълум!  6 19:30Рауль мавсум охирида "Кастилья"дан кетади  0 18:47ЖЧ-2026 саралаши. Ўзбекистон - Эрон: "Ўзбекистоннинг 12-футболчиси" ўйинга тайёр   3 17:45ЖЧ-2026 саралаши. Ўзбекистон - Эрон: Асосий таркиблар маълум  44 17:37Ўзбекистон - Эрон: Терма жамоамиз "Бунёдкор" стадионига етиб келди  3 17:28Саутгейт: "Яқин бир йилда мени кутманг"  2 17:00Сиаваш Ҳақназари: "Бугун очиқ ва ҳужумкор футбол гувоҳи бўламиз"  6

Асқар Умаров: “Навбаҳор” ўз даражасини кўрсатди, бизга эса бироз тажриба етишмади” Новости

Асқар Умаров: “Навбаҳор” ўз даражасини кўрсатди, бизга эса бироз тажриба етишмади”

Ўзбекистон Coca Cola кубоги гуруҳ босқичи 2-тури доирасидаги “Зомин” – “Навбаҳор” (1:2) учрашувидан кейин ташкил этилган матбуот анжуманининг иккинчи қисмида мезбонлар бош мураббийи Асқар Умаров ўйин ҳақидаги фикрларини билдирди.

"Албатта, жуда чиройли ўйин бўлди. “Навбаҳор” жамоаси ўз даражасини кўрсатди, бизга эса бироз тажриба етишмади. Асосийси, бундай учрашувлар биз учун дарс бўлади. Камчиликлар устида ишлаймиз", - деди Асқар Умаров.

- Бугун шогирдларингиз тажрибали рақибга муносиб қаршилик кўрсатишди. Уларни қандай руҳлантирдингиз?

- “Зомин” жамоаси мухлислар учун ўйнайди, улар бугун ҳам футболчиларимизни қўллаб-қувватлаб туришди. Кийиниш хонасида йигитларга астойдил ҳаракат қилишлари кераклиги, “Навбаҳор” таркибида ҳам ўзларига ўхшаган ўйинчилар тўп тепишини тушунтирдик. Суперлигада ишлаётган мураббийлар қаршисида ўзларини кўрсатишлари кераклигини таъкидладик. Улар айтганимизни бажаришди, шогирдларимга ҳаракатлари учун раҳмат айтаман.

- Жамоангизга “Олимпик”га қарши кечган аввалги учрашувда нима етишмади?

- Ўша баҳсда тезкор гол ўтказиб юборганимиз бизга панд берди. Иккинчи бўлимда вазиятни ўнглашга уриндик, аммо вақт етмади.

- Кейинги турда ўтадиган “Навбаҳор” – “Олимпик” ўйини ҳақидаги фикрингиз қандай?

- “Навбаҳор”да катта тажриба бор, айнан тажриба ўз сўзини айтса керак, деб ўйлайман. Ўз навбатида, “Олимпик” жамоасига ҳам омад тилаймиз. Таркибида жуда яхши, тезкор ёшлар жамланган, ҳаммаси тартибли ўйнайди. Майдон текис, тўп думалоқ, омад қайси жамоа томонида бўлса, ғалаба ўшанга насиб қилади.

Рейтинг: +4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика