RU

Последние новости

17:12Сердар Азмун: "Ўзбекистон терма жамоаси сўнгги маротаба бизга жиддий муаммо туғдирганига 12 йил вақт бўлди"  3 16:58Икки турда максимал натижа: Эрон устидан тарихий ғалабага эришамиз(ми)?  3 16:36"Барселона" Войцех Шенснини Чемпионлар Лигаси учун рўйхатдан ўтказди  1 16:07"Коринтианс" молиявий муаммолар гирдобида: Депай Бразилияни тарк этиши мумкин  0 15:38"Бавария" Мусиала билан шартномани янгилаб қўймоқчи  0 15:07"Ливерпуль" ҳимоячиси билан шартномани узайтиради  2 14:40"Арсенал" "Лейпциг" ҳужумчисини сотиб олиш режасидан воз кечмаган  0 14:14Хавига МЮда ишлаш варианти таклиф этилмоқда  8 13:49"Байер" ярим ҳимоячиси "Бавария"га ўтмоқчи  1 13:21Амир Ғаленои: "Биз дастлабки икки учрашувда гол ўтказиб юбормаган ягона жамоамиз. Эрон – дунёдаги энг яхши мамлакат"  15 12:55Германия дарвозабони терма жамоага чақирувдан бош тортди  0 12:25Клопп футболга қайтмоқда!  4 11:53Жалолиддин Машарипов: "Эроннинг кучсиз томонлари ҳақида эронлик журналистлар олдида гапиришим тўғри эмас"  8 11:42Владо Радманович: "Катанец билан ўйин давомида доимий алоқада бўламиз"  15 11:20Ўзбекистон Эронга қарши қандай либосда ўйнаши маълум  4

Арвеладзе айтган хатолар "Пахтакор"нинг зарарига ишладими? Новости

Арвеладзе айтган хатолар "Пахтакор"нинг зарарига ишладими?

Кечаги дерби тақдирини ҳал этган гол, умуман учрашувдаги ҳакамлик ҳақида барча гапирмоқда.


Аввало бу каби дербига, иккита принципиаль жамоалар тўқнашуви ва ОЧЛ йўлланмасини ҳал этадиган баҳсга тажрибали ҳакам қўйилмагани ғалати бўлганди.


Ўйин пайтида ЎФФ расмий сайтида Ноил Лутфулин ўз аризасига биноан ишдан кетгани ҳақида маълумот чиқди.
Демак ҳозир бу каби марказий ўйинга ким бу ҳакамларни тайинлагани ҳақида гапиришдан фойда йўқ.

"Пахтакор" иштирокидаги навбатдаги ўйин ҳам ҳакамларнинг хатосиз бўлмади. Бу албатта кўнгилни хира қилади.


"Пахтакор" бош мураббийи Шота Арвеладзенинг матбуотда жуда чиройли гапларни танлаб айтиш санъатига гап йўқ. Албатта бу борада ушбу мутахассис анча гапга чечан ва қандай гапиришни биладиган мураббий эканлигига шубҳа йўқ. Аммо фақат чиройли гаплар билан иш битмайди.

Арвеладзе ҳакамлик ҳақида гапираркан, ҳар сафар "Пахтакор"нинг қатор голлари инобатга олинмаганини такрорлашдан чарчамаяпти. Унинг айтишича, жамоанинг 5та киритган голи инобатга олинмаган. Арвеладзенинг бу гапларига қўшилмасдан иложи йўқ. Бу борада грузиялик мутахассис айни ҳақиқатни айтмоқда.
Лекин бир ўйлаб кўрайликчи, ушбу киритилган голлар инобатга олинмаган ўйинлардаги ҳакамларнинг ушбу хатолари "Пахтакор"нинг зарарига ишладими? Йўқ.


Арвеладзе қўл остида жамоа Навоийда "Қизилқум" билан дуранг ўйнади. Бу ўйинда ҳакамлик ҳақида ортиқча гап бўлгани йўқ. Кейинчалик Самарқандда Эрматов бошқарган беллашувда дуранг қайд этилди. Равшан Эрматов ўйинни аъло бошқарган ва юқори баллга муносиб кўрилган. Арвеладзе ҳам бу учрашувдан кейин ҳакамлик ҳақида гапирмаганди.
Кейинчалик Наманганда жамоа ютқазди ва Арвеладзе бу баҳсда ҳам ҳакамлар ўз ишларини ажойиб тарзда уддалашганини Бухорадаги ўйиндан кейинги матбуот анжуманида ҳам алоҳида такрорлади.

Хуш, инобатга олинмаган голларнинг барчаси "Пахтакор" ғолиб бўлган ўйинларда ва ютиб турган пайтларга тўғри келди. Айтмоқчи бўлганим, ўша Арвеладзе айтаётган ҳисобга олинмаган голларнинг ҳеч бир ўйин натижасига ҳеч қандай таъсир ўтказгани йўқ.

Хуш, энди Тошкентдаги "Қўқон-1912"га қарши беллашувдаги меҳмонларнинг учрашувнинг дастлабки дақиқаларида киритган тоза голи ўйиндан ташқари ҳолат деб инобатга олинмади. Бу пайтда таблодаги ҳисоб 0:0 эди. Агарда қанот ҳаками ўша тоза голни тўғри баҳолай олганида, балки "Қўқон-1912" "Пахтакор"га ютқазмаган бўлармиди, яъни бу хато бевосита ўйин тақдирига таъсир ўтказгани аниқ.
Аммо ушбу беллашувдан кейин Вадим Агишев бошчилигидаги ҳакамлар гуруҳига нисбатан ЎФФ чора кўрди.

Энди Бухородаги ўйинга тўхталсак, бу баҳсда ҳам "Пахтакор" киритган биринчи гол баҳсли пеналтидан кейин юзага келди. "Бухоро" футболчиси Эргаш Исмоилов бу вазиятда Тиаго Безеррага умуман тегмаганини маълум қилди ва такрорий лавҳаларда ҳам пенальти йўқлиги шундоқ кўриниб қолди. Демак Шерзод Қосимовнинг бу хатоси ўйин натижасига барибир ўз таъсирини кўрсатди.

Энди кечаги ҳакамликни барча кўрди. Аввалига Нурматовнинг жарима майдончаси ичида йиқилгани симулация дея баҳоланди. Кейинчалик тўп дарвозани чизиғини кесиб ўтмаган бир пайтда ён ҳакам гол кашф қилди ва Азиз Асимовнинг ўша ён ҳакам билан узоқ олиб борган музокарасидан кейингина ҳақиқат қарор топди.


Аммо бу билан кулминация тугамади.
Ўйин тугашига 5 дақиқа қолганида Камол Тожиевнинг оффсайддан урган голини яна ўша қанот ҳаками Дониёр Сайлавов кўрмай қолди. Йўқ голни кўрган ён ҳакам негадир бемалол кўринадиган ўйиндан ташқари ҳолатни кўрмади.
Ҳамма хато қилади, айниқса ҳакамларга қийин. Гапириш осон, тўғри. Лекин ён ҳакамнинг вазифаси нима? Ўша ўйиндаги оффсайд, ўз ҳудудидаги қоидабузарликларни қайд этишдан иборат. Улар шу ишлари учун маош олишади. Ўша вазиятда ҳакам шунчаки хато қилди, дейиш мумкин. Лекин ҳакам бу оффсайдни кўрмай қолиши жуда ғалати. Баҳсли оффсайд бўлганида ҳам тушунса бўларди. Назоратчи ҳам айнан ўша ҳакамга энг паст баҳони қўйди.

"Пахтакор"нинг кетма-кет учинчи ғалабаси ҳам ҳакамларнинг хатосидан кейин қўлга киритилмоқда. Арвеладзе эса ўйин натижаларига умуман таъсир қилмаган 5та голларини инобатга олишмаганидан ранжимаса ҳам бўлаверади. Айнан мана шу охирги учта ўйинда Арвеладзе жамоаси ҳакамларга ҳеч қандай саволлар қолдирмасдан рақибларини ютиб ташлагани йўқ.


"Бунёдкор" жамоаси, футболчилари ва мураббийларининг ўйиндан кейинги ҳолатини ҳамма тушуниб турибди. Кеча "Бунёдкор" "Пахтакор"га ютқазмади ёки Қосимовни Арвеладзе ютмади. Буни ҳамма кўрди.

Чемпионатимизни кучайтиришмиз керак, деяпмиз. Аммо бу каби ўйинлар, бундай ҳакамликдан кейин чемпионатимиз кучаядими, деган саволлар кўпайиб кетмоқда. Мухлисларни стадионга чорлашимиз керак, деймиз. Аммо айтингчи, кечаги шов-шувли ҳамда барчани лол қолдирган оффсайд ва йўқ голни кашф қилинишини мухлисларни стадионга қайтарадими?

Умид қиламиз, охирги вақтларда футболимиздаги бўлаётган воқеалар ва ҳакамликлардан кейин ЎФФ тегишли чораларни кўради.

Ҳакамларнинг хатолари учун "Пахтакор" клуби жавобгар эмас.

ЎФФ бу ишларни ўрганиб чиқиб, футболимизни янги босқичга олиб чиқишга ҳаракат қилаётган раҳбарият керакли йўлни танлашларига ишониб қоламиз.

Автор :
Рейтинг: -50   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика