Аргентина термасининг асосий дарвозабони жамоасининг октябрь ойидаги ўйинларида майдонга тушмайди
28 сен 09:50
Новости
Аргентина термасининг асосий дарвозабони жамоасининг октябрь ойидаги ўйинларида майдонга тушмайди
Аргентина термасининг асосий дарвозабони Эмилиано Мартинес жамоасининг октябрь ойидаги ўйинларида майдонга тушмайди.
Журналист Эрнан Кастильонинг хабар беришича, аргентиналик дарвозабон Колумбияга қарши ўйиндаги мағлубиятдан сўнг камерани тепиб юборган, ушбу вазиятда зарба операторнинг қўлига ҳам теккан. Шу сабабли дарвозабон иккита ўйинга дисквалификация қилинди.
Шу тариқа, дарвозабон ЖЧ-2026 саралаш баҳсларининг Венесуэла ва Боливияга қарши учрашувларини ўтказиб юборади.
Комментарии