Араухо катта хатога йўл қўйди ва твиттерда кулгига қолди
23 фев 2023 20:13
Новости
Араухо катта хатога йўл қўйди ва твиттерда кулгига қолди
"НАЧОДАН ҚАНДАЙ ХАТО?! У жарима майдончасида ухлаб қолди ва катта тартибсизликка сабаб бўлди", - деган ёзув Араухонинг твиттерида пайдо бўлди. Бу аслида "Marca" нашрининг ўйинга бўлаётган матнли трансляцияси эди ва "Marca"нинг ўзида ҳам пайдо бўлди.
Ўйиндан кейин Араухо ўша постни ўчириб ташлади ва унинг профили "взлом" бўлганини маълум қилди, бироқ ҳеч ким унга ишонмади. Катта эҳтимол билан "адашиш" шу тариқа содир бўлган: "Marca"нинг матнли трансляциясидаги ҳар бир иборасида "Твиттерга жўнатиш" тугмаси бор. Рональд ушбу хабарни твиттердаги дўстларига ташламоқчи бўлган, бироқ у твитга айланиб кетган. Кейинчалик "взлом" бўлиш вазиятдан чиқиб кетишнинг осон йўли деб ўйлаган.
"АРАУХОДАН ҚАНДАЙ ХАТО?! У твиттерда ухлаб қолди ва катта тартибсизликка сабаб бўлди".
Похожие новости
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" Вальверденинг хет-триги эвазига "Манчестер Сити"ни мағлуб этди
ЕЧЛ. "Барселона" меҳмонда "Ньюкасл" билан дуранг ўйнади
Суперлига. "Насаф" сўнгги дақиқаларда урилган гол эвазига "Динамо" билан дуранг ўйнади
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" — "Манчестер Сити" 3:0
Комментарии