RU

Последние новости

01:46Бундеслига. Тен Хагсиз қолган "Байер" мавсумдаги илк ғалабасини қўлга киритди  0 01:01Саудия Арабистони. "Насаф"га қарши ўйин олдидан "Ал Аҳли"да дуранг  1 00:33ФИФА 2026 йилдан ўз тақвимида ўзгартиришлар киритади  0 00:15"Милан" учун Аллегри қайси жамоаларни бошқаришни рад қилгани маълум қилинди  1 23:51"Манчестер Сити" Льюис билан шартномани узайтирди  2 23:40Суперлига. "Сўғдиёна" — ОКМК 4:1  0 23:31Антонио Рюдигер 3 ойга сафдан чиқди  4 23:08Футзал. Ўзбекистон термаси Японияга қарши ўйнайди  0 22:51"Бешиктош" Жотани таркибига қўшиб олди  0 22:32Миржалол Қосимов: "Пароканда ўйин намойиш қилдик"  3 22:16Иван Бошкович: "Биринчи бўлимда футболдаги барча жабҳа бўйича рақибдан устун келдик"  9 21:46Люпчо Дориев: "Керакли вақтда голлар урдик"  8 21:27Суперлига. "Навбаҳор" – "Сурхон" ўйинида ҳисоб очилмади  35 21:13Тарихда шу кун. Қосимов "Ливерпуль"ни доғда қолдирганига 30 йил бўлди  5 20:57Мартинелли "Арсенал"даги рақобат ҳақида гапирди  0

АПЛ кучлими ёки клублар ўртасидаги ЖЧ? Кайл Уокернинг бунга жавоби Новости

АПЛ кучлими ёки клублар ўртасидаги ЖЧ? Кайл Уокернинг бунга жавоби

Матбуот анжуманида Гвардиолага ҳимоячи Кайл Уокер ҳамроҳлик қилди.

- Клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида ғолиблик сен учун нимани англатади?

- "Манчестер Сити" ўз тарихида биринчи бор ушбу мусобақада иштирок этмоқда. Бу титуль биз учун кўп нарса дегани. Треблдан сўнг ушбу соврин биз учун якунловчи қисм бўлиб хизмат қилади. 

- "Ман Сити" ҳимоя чизиғи аввалгидек эмас, деган фикрга қандай қарайсиз?

- Билмадим, ҳимоя чизиғимизда ўзгаришлар бўлди. Эртага ғалаба қозонамиз деб ўйлайман.



- "Манчестер Сити" эртага ғалаба қозонадиган бўлса, бу фаолиятингдаги энг зўр онлар бўладими?

- Бунга амин эмасман. Сабаби, фаолиятим давомида жуда ажойиб онларни ўтказганман. Требл қайд этганимизда ҳис қилган туйғуларимни тасвирлаб бера олмайман. Бу мусобақа, албатта, биз учун муҳим, аммо фаолиятимдаги энг зўр он бўлишига амин эмасман. Катта соврин бўлиши аниқ. 


- Ярим финал ўйинида жуда стадионда кўп инсонлар "Ман Сити"га мухлислик қилишди. Шу ҳақида фикринг...

- Бу ажойиб бўлди. Мухлисларнинг қўллаб-қувватлаши ажойиб ҳис. Албатта, ғалаба қозонишда давом этсак, биз янада кўпроқ мухлис орттирамиз. Стадионга келган барчага раҳмат айтамиз. 



- АПЛ ва бу мусобақанинг фарқи ҳақида гапирсангиз?

- Англия чемпионати бошқача мусобақа. "Лутон"га ҳурмат сақлаган ҳолда айтаманки, масалан шу жамоа билан ўйинда ҳам осонликча ғалаба қозонмаймиз. Клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида эса ҳар бир қитъанинг энг кучли жамоалари ҳаракат қилишмоқда. Ҳар бир қитъанинг ўйин услубини ҳис қилиб кўрмоқдамиз.


Жалолхон Иноғомхўжаев ёзиб олди, Зоир Турсунбоев сурати.

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика