RU

Последние новости

02:05АПЛ. "Ньюкасл" - "Ливерпуль" баҳси тақдирини 16 ёшли йигит ҳал қилди  7 01:50А Серия. "Интер" 5та гол фарқи билан ғалабага эришди  0 00:54Неймар ва "Реал" футболчилари Бразилия терма жамоасига чақирилмади  3 00:10Ўзбекистон Кубоги. "Сўғдиёна" – "Навбаҳор" 4:0  3 00:07Сергей Лушчан: “Бугун улар ўз жамоаси учун эмас, рақиб учун ўйнашди. "Навбаҳор"да ишлар эканман, бу ўйинчилар энди таркибдан жой олмайди”  24 23:46"Наполи" МЮ футболчисини ўз сафига қўшиб олади  0 22:38Аёллар ўртасида ОЧЛ. "Насаф" қизлари Непал клубини таслим қилди  0 21:54Винисиус "Овьедо"га қарши ўйинни захирада бошлашини кутмаган экан. Алонсо уни огоҳлантирмаган  2 21:35"Бавария" Жексон билан келишувга эришди. Энди "Челси" билан музокаралар бўлиб ўтади  1 21:24"Марсель" "Реал" хавбекини ижарага олмоқчи  0 20:56Ўзбекистон Кубоги. "Сўғдиёна" "Навбаҳор"ни йирик ҳисобда енгиб, илк ярим финалчига айланди  102 20:03Артём Петросян: "Қизил карточка ҳаммасини барбод қилди"  3 19:54Фарҳод Нишонов: "Олимпик" 10 киши бўлиб қолганига қарамасдан, астойдил курашди"  0 19:17Ҳиндистон терма жамоаси CAFA мусобақаси учун таркибини эълон қилди  5 18:58Про лига. "Олимпик-MobiUz" бир киши кам "Олимпик" устидан минимал ғалабага эришди  0

АПЛ клуби бош мураббийи: "ВАР бекор қилинса, жуда хурсанд бўламан" Новости

АПЛ клуби бош мураббийи: "ВАР бекор қилинса, жуда хурсанд бўламан"

Англияда ВАРга қаршилар пайдо бўлгани ҳақида хабар берилганди.

"Вулверхэмптон" клуби ВАР тизимини бекор қилин бўйича АПЛ раҳбариятига мурожаат йўллаганди. 6 июнь куни АПЛ раҳбарияти, клублар ва ҳакамлар қўмитаси йиғилиш ўтказади ва унда клублар бу тизимнинг келажаги борасида овоз беришади.

Ушбу таклифни берган "Вулверхэмптон" клуби бош мураббийи Гари О'Нил ВАРни бекор қилиниши кераклиги ҳақида фикр билдирди.

"Ҳаммага маълумки, кўпгина клубларнинг, шу жумладан ўзимнинг ҳам ВАРнинг бу мавсумдаги қарорларидан хафсаламиз пир бўлди.

Биз буни клуб эгаси билан муҳокама қилдик. У ҳам бизга нисбатан бўлган қарорлардан норози. ВАР йилдан йилга ривожланиши керак, аммо бундай бўлмаяпти. Бу нарса бизни хайрон қолдирмоқда.

ВАР футболга кирганда мен бу тизимга катта умид боғлагандим. Ҳозирги ҳолатда эса ВАР бекор қилинса, жуда хурсанд бўламан.

Ўйлашимча, ҳали ҳам бу тизимни яхшилаш учун имкониятлар бор. Агар ҳаммаси ўз ҳолича қолса, ВАРни бекор қилиш керак деб ўйлайман. Агар видеотакрорлар қолса, бу тизимда том маънодаги ўзгаришлар бўлиши керак", -дейди Гари О'Нил.

Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика