RU

Последние новости

10:44Педри Мессининг 15 йил аввал ўрнатган рекордини янгилади  0 10:16"Ливерпуль" собиқ устози Саудия клубини бошқаришга розилик берди  2 09:48Пеп Гвардиола Алекс Фергюсоннинг Премер-лигадаги рекордини янгилади  2 09:20"Реал Мадрид" саккиз нафар футболчисини сотишга тайёр - DC  3 08:53Нури Шаҳин кечаги ғалабадан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди  3 08:25Sofascore. Шомуродов ва Файзуллаев кечаги учрашувда неча баҳо олишди?  5 07:59Грузиялик тўпурар ярим ҳимоячи водий жамоаси билан шартнома имзолади  12 07:31Ўткир Юсуповнинг "Фулад"даги тақдири маълум бўлди  8 02:57Ла Лига. Мбаппе ва Родригонинг голи "Реал"га меҳмонда "Алавес" устидан ғалабани тақдим этди  20 02:37А Серия. "Ювентус" меҳмонда "Болонья" устидан минимал ғалабага эришди  3 02:18Бутун дунёни асабига ўйнаган вазир ёҳуд Мессининг Хиндистондаги "дўсти"  11 00:28Туркия Суперлигаси. Шомуродов тўпурарлик пойгасида етакчи бўлиб олди  8 00:06А Серия. "Интер" меҳмонда ғалабага эришди  1 23:58Туркия Суперлигаси. Шомуродовнинг гол ва ассисти "Башакшехир"га меҳмонда "Самсунспор" устидан ғалабани тақдим этди  47 23:49Бундеслига. "Бавария" ва "Боруссия" рақибларини мағлуб эта олмади  1

Бекзод Маматқулов: "2026 йилдан барча футзал клублари алоҳида юридик ташкилотга айланади. Энди футбол клубларига оғирлиги тушмайди. Роналдиньо билан келишиб олгандик, лекин..." Новости

Бекзод Маматқулов: "2026 йилдан барча футзал клублари алоҳида юридик ташкилотга айланади. Энди футбол клубларига оғирлиги тушмайди. Роналдиньо билан келишиб олгандик, лекин..."

Эртага бўлиб ўтадиган футзал бўйича Суперкубок учрашуви олдидан пойтахтдаги "Wyndham Tashkent" меҳмонхонасида ЎФФ раҳбариятининг ОАВ вакиллари билан брифинги ўтказилди.

Брифингда сўз олган ЎФФ президенти  Бекзод Маматқулов қуйидагиларни айтиб ўтди:

"2026 йилдан барча футзал клублари алоҳида юридик ташкилотга айланади. Энди футбол клубларига оғирлик тушмайди. Ҳозир 85 фоиз клубларимиз мана шундай ташкилотга айланиб бўлди.

Янги мавсумда Ўзбекистон чемпионатида 31 нафар легионер ўйнайди. 12 та клубнинг 8 тасида легионер бор. Клублар яна 10 кун ичида легионер футзалчини қўшиб олишлари мумкин.

Ўзбекистон чемпионатидаги клублар қайдномага мажбуран 1 нафар ёш, ўсмирни қўшиб олишлари шарт этиб белгиладик. Шундай қилмасак, Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси ривожланмайди.

Бу йил футзал клубларининг йиллик бюджети 4 миллиард сўмга етди. Минимал маошни 5 миллион сўм қилдик.

Ўзбекистон чемпионати 7 сентябрь куни старт олади. 1 та турда 36 та ўйин бўлади. Яъни 12 та клуб 3 та учрашув ўтказади. Ҳозирча тур ўйинлари марказлашган ҳолда ўтади.

Ўтган мавсум бир клуб 16 нафар футзалчидан 9 нафарига маош берган ва қолгани қуруқ раҳматга ўйнаган.

27 август куни жаҳон юлдузлари ва ўзбек футболи афсоналари ўртасидаги баҳс бўлиб ўтади. Афсуски, унга ҳаммани таклиф қила олмаймиз. Сабаби хавфсизлик масаласи. Ҳозир Тошкентда битта яроқли стадион қолди: "Жар". Шу кунларда Тошкентда CAFA мусобақаси бўлиб ўтаётган бўлади. Вилоятларга меҳмонларни олиб чиқа олмаймиз. Сабаби уларни олиб келиш осон бўлмаяпти.

Роберто Карлос қариб қолган деб ёзишмоқда. Лекин у барибир Карлос! 

Масалан, эртанги тадбирга келиш бўйича Роналдиньо билан келишиб олгандик, пуллар бўйича келишгандик, лекин учиб кетиш борасида муаммо юзага келгани боис у кела олмайдиган бўлди".

Келажакда терма жамоада бразилиялик футзалчи ўйнаши мумкинми? Шахсан мен бунга қарши эмасман, лекин футзалчи ўша мамалакатда камида 5 йил ўйнаган бўлиши керак. Менинг принципим шундай: майдонда ким кучли бўлса ўша ўйнасин, унинг миллати, дини бошқа бўлиши мумкин, лекин майдонда борини берсин.

Футзал чемпионатида VAR тизими бўлади. Лекин бу катта эҳтимол иккинчи даврадан йўлга қўйилади.

Эртага 10 нафар жаҳон юлдузи ва улар билан бирга 15 нафар ходим келмоқда. Эрталаб 7:50 да улар аэропортга келиб қўнишади".

Эслатиб ўтамиз, "Оил Стар" ҳамда БМБ иштирокидаги Суперкубок беллашуви 26 август куни "Ҳумо Арена"да 18:00 да бошланади.

Рейтинг: +2   

Комментарии

   
21 окт 19:15:15
David Terezege
Futbol klublarimizga xam yaxshi buladi
championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика