RU

Последние новости

16:03Алонсо: "Реал" Мбаппега боғланиб қолганми? Мен бундай демаган бўлардим"  1 15:35"Навбаҳор"га санкция қўлланади  5 15:03Швеция терма жамоасига бош мураббий тайинланди  1 14:34Даҳшат! Ҳоланд мавсум бошидан бери АПЛдаги 11 та жамоадан кўпроқ гол урди  4 14:05Педри: "Биздан кутилаётган даражани кўрсатолмаяпмиз"  1 13:33"Реал" собиқ футболчиси инсультни бошдан ўтказди  0 13:04ОЧЛ 2. "Андижон" – "Ал Ҳалдия" баҳсига ҳакамлар тайинланди  4 12:35Ўзбекистонда трансфер ойнаси қачон очилади?  4 12:08Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Нефтчи" – ОКМК учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулосасини эълон қилди  19 11:43Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Филиппинга йўл олади  0 11:11Игорь Сергеев "Қизилқум"га қарши ўйин, пенальти тепиш сири ва терма жамоада бу ишни амалга ошириш имконияти ҳақида гапирди  3 10:55Бруну Фернандеш ТОП-5 га кириб олди  5 10:28Ўсмирларимиз бугун ЖЧ иштирокчисига қарши майдонга тушади  3 10:00"Барселона" қишда ҳеч ким билан шартнома имзоламайди  0 09:27ЖЧ U-20. Энг яхшилар аниқланди  1

Ўзбекистонда футбол соҳаси рақамлаштирилади Новости

Ўзбекистонда футбол соҳаси рақамлаштирилади

"Ўзбекистонда футбол соҳасини рақамлаштириш ва оммавийлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Президент қарори (ПҚ–262-сон, 21.08.2025 й.) қабул қилинди.

Мамлакатимизда футболни янада ривожлантиришнинг асосий мақсадлари этиб қуйидагилар белгиланди, жумладан:

- моддий-техник базани халқаро талабларга мослаштириш ва футбол майдонларини кўпайтириш орқали футбол билан мунтазам шуғулланувчилар сонини ошириш;

- иқтидорли футболчиларни саралаб олиш, уларни профессионал футболчи сифатида тайёрлаш тизимини тўлиқ рақамлаштириш.

Қарорга кўра, "Миллий футбол электрон платформаси" ахборот тизими яратилади.

2026 йил 1 январдан тажриба-синов тариқасида футбол академия ва мактабларининг ўқув машғулотларини онлайн кузатиш, футболчилар селекцияси ҳамда тиббий ва жисмоний кўрсаткичларини мониторинг қилиш мазкур ахборот тизими орқали амалга оширилади.

2026 йил 1 мартдан футбол ўйинларига чипталарни харид қилиш шахсни идентификация қилиш ҳамда матрицали штрих-код (QR код) технологияларини қўллашни назарда тутувчи махсус онлайн ахборот тизими орқали амалга оширилади.

"Легионерлар клуби" фаолияти йўлга қўйилади

Қарорга кўра, Миллий футбол марказида қуйидагилар ташкил этилади:

- иқтидорли футболчиларни эрта аниқлаш бўйича Рақамли футбол ситуацион маркази;

- футбол учрашувларини марказлашган тарзда видео ёрдамчи ҳакам (VAR) тизимидан фойдаланган ҳолда кузатиш учун VAR маркази;

- ахборот тизимидаги маълумотларни сақлаш учун “DATA футбол” маркази.

Шунингдек, Ўзбекистон футбол ассоциацияси ҳузурида “Легионерлар клуби” фаолияти йўлга қўйилади.

“Легионерлар клуби”га хорижда фаолият юритаётган (юритган) ўзбекистонлик юқори маҳоратли профессионал футболчилар ва бошқа футбол мутахассислари жалб қилинади. 

Рейтинг: +4   

Комментарии

+1   
25 авг 17:57:38
PFCNasaf (O‘zbekiston)
Давлат тамонида назоратга олинади ва бу нарса футбол мухлисларини ўйинига тушишга қийинчилик туғдиради.
   
25 авг 20:46:45
NEWS 24
Pul olishni xaromdan yeyishni yoq qilish kerak puling bolmasa asosiyda akademiyaga kirishga tosiq bolib kelgan qiyshiq tepsang xam 10-20 ming $ pul gapirgan shu illatni yoq qilish aybni boshqa, joydan qidirib yurmasdan
   
25 авг 17:45:34
Эркин Сатторов
Рақамлаштириш коррупцияни камайтиришга хизмат қилади.
   
25 авг 17:42:13
Otabek
Давлат томонидан кучли назоратга олинади..
   
25 авг 17:27:50
Jons
Texnolojiya deydiku, ha mayli hayrli bo'lsin, buyam jahon tajribasidurda
   
25 авг 17:22:35
Dr_anonim
Ёпирай техноложия ))
championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика