RU

Последние новости

23:54"Барселона"га "Камп Ноу"да ўйнашга рухсат беришмади. Стадионда хавфсизлик билан боғлиқ муаммолар мавжуд бўлиши мумкин  0 23:41Ла Лига. "Леванте" – "Реал Мадрид". Таркиблар аниқ!  3 23:21Англия лига кубоги. "Ливерпуль" – "Саутгемптон" ва "Линкольн Сити" – "Челси" учрашувлари учун таркиблар аниқ  0 22:52Ўзбекистон U-16 терма жамоаси ўртоқлик учрашувида Венгрияга ютқазди  2 22:27Биринчи лига. "Локомотив"лардан 5тадан гол, Бухоро дербисида талабалар ғолиб ва бошқа натижалар  0 22:03Неймар "Олтин тўп" натижалари ҳақида: "Рафиньянинг 5-ўринда туриши - шунчаки масхарабозлик"  8 21:35U-21 биринчилиги. Пешқадамлардан дуранглар, Фарғонада 4:4 ва бошқа натижалар  0 20:54Лапорта "Реал"нинг "Олтин тўп"ни бойкот қилиши ҳақида: "Спортда ютқазишни ҳам билиш керак"  42 20:25FIFA клубларни қўллаб-қувватлаш дастурини эълон қилди. Суперлига клублари қанча пул ишлаб олади?  2 20:00Аморим: "Моуринью – португалиялик энг яхши мураббий"  0 19:38"Насаф" – "Ал Ҳилол" учрашуви чипталари қачон сотувга чиқади?  7 19:13"France Football" бош муҳаррири: "Дембеле "Олтин тўп" учун сўровномада катта устунлик билан ғалабага эришди"  7 18:45Артём Петросян: "Оддий вазиятларда тўпни йўқотяпмиз. Ҳамма ишлаган режаларимизни эсдан чиқариб юбордик"  4 18:32Шавкат Юсупов: "Олимпик" етарлича муаммолар туғдирди"  5 18:20"Барселона" Рэшфорднинг ҳуқуқларини сотиб олишга тайёр  4

АПЛ. "Челси" - "Манчестер Сити" учрашувидан олдин фактлар Новости

АПЛ. "Челси" - "Манчестер Сити" учрашувидан олдин фактлар

Бугун тунда АПЛнинг 19-тури доирасидаги "Челси" - "Манчестер Сити" баҳси бўлиб ўтади.

Хўш, бугунги учрашув олдидан ким қандай кайфиятда?

Аслини олганда иккала жамоа ҳам сўнгги ўйинида синхрон натижа қайд этди. Лондон клуби "Ноттингем Форест" майдонида 1:1 ҳисобидаги дуранг қайд этди. "Шаҳарликлар" эса ўз майдонида "Эвертон"ни мағлуб эта олмади, 1:1. Демак, бу борада тенглик.

Ўзаро ўйинларда сўнгги пайтларда кичик устунлик "Сити" томонида. "Челси" "Сити"га қарши сўнгги 4 ўйинда 3 мағлубият ва 1 дуранг қайд этди, аксига олиб, дарвозага гол ҳам ура олмади. "Аристократлар" "Ман Сити"ни сўнгги бора 2021 йилги ЕЧЛ финалида мағлуб этганди, 1:0.

Агарда умумий натижаларга эътибор берадиган бўлсак, ўзаро ўйинлардаги устунлик "Челси" томонида: 170 ўйинда 69 ғалаба. "Сити" эса шуларнинг 61тасида муваффақиятга эришган. 40 баҳсда ғолиб номи аниқланмаган. "Челси" 228, "Сити" эса 217 гол урган.

Аммо жамоаларнинг ҳозирги кайфияти хатто сўнгги ўйинга ҳам боғлиқ эмас. Биргина Холанднинг ўзи "Челси"дан кўп гол ургани, Лондон клуби сўнгги 7 ўйинда ғалабага эриша олмаётгани, шу боисдан 10-ўринга тушиб кетгани. Ҳа, Грэм Поттер шогирдларининг иши яхши эмас. Аммо муҳим ўйинлар олдидан бу ҳолат ҳеч нарсани ўзгартирмайди. Тарихда бундай пайтларда "Челси" ғалабаларга эришганини кўп кўрганмиз.

Таркибда йўқотишлар борми? Аслида "Челси"нинг пастга шўнғитёгани сабабларидан бири ҳам шу. Нголо Канте, Бен ЧИллуэлл, Рис Жеймс, Эдуар Менди, Уэсли Фофана, Армандо Броя каби футболчилар лазаретда. "Сити"да эса Рубен Диаш баҳсни ўтказиб юборади.

Аммо буларга эътибор берманг. Бизни олдинда зўр ўйин кутмоқда:

"Челси" - "Манчестер Сити". 01:00

Лондон, "Уэмбли"

Бош ҳакам: Пол Тирни

Қанот ҳакамлари: Константин Хатцидакис, Нил Дэвис.

Тўртинчи ҳакам: Роберт Жонс.

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика