RU

Последние новости

12:50Моуринью "Бенфика" қароргоҳига қора Ferrari'да келди  1 12:22Симон Миньоле Чемпионлар Лигаси тарихига кирди  1 11:53Мессининг "Интер Майами"даги келажаги маълум  0 11:25Футзал бўйича Осиё Кубоги-2026 саралаш мусобақаси олдидан митинг бўлиб ўтди  0 10:52Мбаппе "Олтин тўп" топшириш маросимига бориши ҳақидаги саволга жавоб берди  6 10:28МЮ қишда Португалия термаси аъзосини сотиб олмоқчи  2 10:00Сергей Чигодаев: "Биринчи бўлимда футболчиларимиз бироз ҳаяжонланишди"  4 09:33Гвардиола кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?  7 09:13"Ливерпуль" 19 ёшли футболчисини 25 миллионга сотди  4 09:02EЧЛ. Ҳафта футболчисига кимлар номзод?  9 08:30Суперлига. Бугун 2 та учрашув бўлиб ўтади  7 08:03Февзи Давлетов: "Вазиятлардан фойдалана олмаслик муаммомиз бўлиб қолмоқда"  1 07:46Отабек Нарзуллаев: "Ютишимиз ёки ютқазишимиз ҳам мумкин эди"  0 07:28Sofascore. Ҳусанов кечаги учрашувдаги ҳаракатлари учун неча баҳога лойиқ кўрилди?  12 07:10Суперлига. "Сурхон" — "Машъал" 0:0  0

Анвар Ҳожимирзаев: "Молиявий жиҳатдан кўра, роҳатланиб футбол ўйнашим муҳимроқ" Новости

Анвар Ҳожимирзаев: "Молиявий жиҳатдан кўра, роҳатланиб футбол ўйнашим муҳимроқ"

Бугун "Бунёдкор" стадиони анжуманлар залида Суперлиганинг энг яхшилари тақдирланди.

ПФЛ мавсум кашфиёти номини эълон қилди. Унга кўра, "Динамо" клуби аъзоси Анваржон Ҳожимирзаев Суперлигада йил кашфиёти деб топилди. Ҳожимирзаев совринни қабул қилиб олганидан сўнг ОАВ вакиллари билан мулоқот қилди.

- "Энг яхши футболчи" совринига ҳам даъвогар эдингиз. Ушбу номинацияда ҳам ғолиб бўлишни кутганмидингиз?

-  Имкониятлардан келиб чиқиб "Энг яхши футболчи" номинациясида ғолиб бўлишга ҳам умид қилгандим. Насиб қилгани шу экан. Кейинги мавсумда янада яхшироқ ўйин намойиш этиб, ушбу совринни қўлга киритишга ҳаракат қиламан.

- "Динамо"да қолишингизга нима сабаб бўлди?

- Клуб раҳбарияти ва Вадим Абрамов. Улар мендан жамоада қолишимни илтимос қилишди ва мен инсонийлик нуқтаи назаридан "йўқ" дея жавоб бера олмасдим. "Динамо" кўнглимга яқин жамоа бўлиб қолган.

- Сизга молиявий жиҳатдан "Динамо"дан кўра яхшироқ таклифлар бўлган, аммо сиз Самарқанд жамоасида қолишни афзал кўрдингиз? Тўғрими?

- Ҳа. Шаҳсан мен учун молиявий жиҳат унчалик ҳам муҳим эмас. Роҳатланиб футбол ўйнаш мен учун муҳимроқ. Ушбу жамоада ёрқин ўйин намойиш этяпман ва кейинги мавсумда ҳам шундай темпда давом этишни мақсад қилганман.



Рейтинг: +9   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика