RU

Последние новости

17:26Пранкер ўйиндан олдин МЮ кийиниш хонасига эшитиш мосламаси ўрнатди  0 16:35Про лига. "Қўқон-1912" - "Дўстлик"  0 16:29Коул Палмер: "Месси ёки Роналду?"  4 14:19Тебас: "ЛаЛига ва АПЛ ФИФАни судга бермоқчи"  3 13:46Балотелли: "А Серияни "ёриб" ташлайман"  6 13:13"Барселона" ФИФАдан 6,3 млн. евро олади  2 12:23Антонио Кассано: "Мен ҳеч қачон ичмаганман ва чекмаганман. Фақат битта ёмон одатим бўлган: очкўзлик"  5 12:06"Навбаҳор" собиқ устози: "Тухель Саутгейтдан кўра мосроқ"  4 11:29БАА бош мураббийи: "Ўзбекистонга қарши қийин ўйин кутиб турибди"  16 11:07Биласизми? Ўзбекистон - БАА учрашувини Осиё кубоги финалида 3та пенальти белгилаган ҳакам бошқаради  25 10:41Клоппнинг "Ред Булл"даги ойлиги маълум   0 10:17Лионель Месси Ўзбекистон ёшлари билан кўришди. Муҳаммадали Ўринбоев эса "жек"ни урди   7 10:07"Манчестер Сити" Холандга ўринбосар топди  0 09:35"Арсенал" АПЛнинг икки нафар футболчиси учун 80 миллион фунт сарфлашга тайёр  0 09:03"Барселона" АҚШга кетган собиқ футболчилари учун пул тўлашда давом этади  4

Анвар Бердиев: "Дерби"лар ҳамиша муросасиз руҳда ўтган" Новости

Анвар Бердиев: "Дерби"лар ҳамиша муросасиз руҳда ўтган"

ПРО-Лига 11-туридан ўрин олган "Истиқлол" - "Турон" (0:0) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Анвар Бердиев ўз фикрларини билдириб ўтди.




- Анвар ака, бугунги ўйин ҳақида фикрларингизни билдириб ўтсангиз..
- Авваломбор, барчага ассалому алайкум. Ўйинни ўзларинг кўриб гувоҳи бўлдинглар, ҳақиқатдан ҳам "дерби" мақомига мос беллашув бўлди. "Дерби"лар ҳамиша қийин бўлган, айниқса водий жамоалари ўртасидаги ўйинлар муросасиз руҳда кечган. Биз ҳозир бир очко олдикми, ёки икки очко йўқотдикми, бир нарса дейиш қийин. Лекин жамоамиз футболчиларига раҳмат айтаман, йигитлар охиригача борларини бериб курашишди. Навбатдаги ўйинларга ҳозирданоқ тайёргарликни бошлаймиз.

- Рақиб жамоа томонидан бугунги ўйинда 14 кишига қарши ўйнадик деган фикрлар айтиб ўтилди. Бунга муносабатингиз қандай?
- Энди билмадим, агар "Турон" 14 кишига қарши ўйнаган бўлса, майдондаги уч ҳакам ҳам бизни либосда бўлиши керак эдику. Кўрдинглар, қанча вазиятларда бизнинг футболчилар карточкалар билан жазоланишди. Аслида бу ҳақида гапирмоқчи эмасман, ҳакамларни ишини назорат қиладиган қўмита бор. Бугунги ўйин учун ҳакамларга эътирозим йўқ.

- Сизнинг фикрингизча, ҳакамлар ўйин тизгинини назоратдан чиқариб юбормадими?
- Энди ҳакам ҳам барчамиз қатори оддий инсон. Кўраяпсиз, оддий вазиятларда футболчилар ҳам хатоликларга йўл қўйишмоқда. Бугунги ўйинда майдоннинг ҳар бир қаричи учун жиддий кураш кечди, бундан беллашувда ҳакамлик қилиш осон эмас. Такрор айтаман, ҳакамлар қўмитасини назорат қиладиган алоҳида қўмита бор.

- Жамоага янги келиб қўшилган футболчилар қачон ўйинларга қўшилиб кетиши мумкин?
- Таркибимизга янги жалб этилган футболчиларни аста-секин ўйинларга тайёрлаб бораяпмиз. Кўпроқ ҳужум чизиғи вакилларини жалб этганмиз, биттасини тушириб, биттасини майдондан олаяпмиз. Баъзи футболчиларга вақт етмай қоляпти. Тез орада янги қўшилган футболчилар ҳам ўйинларимизга тўлиқ қўшилиб кетишади" - дейди "Истиқлол" бош мураббийи.

Рейтинг: +4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика