Англиянинг 3 та клуби Гарначога қизиқмоқда
16 июн 14:36
Новости
Англиянинг 3 та клуби Гарначога қизиқмоқда
"Манчестер Юнайтед" вингери Алехандро Гарначо Англия Премьер-лигасининг бошқа клубига ўтиши мумкин.
"Қизил иблислар" ёзда аргентиналик футболчи учун таклифларни тинглашга тайёр. Журналист Саймон Жонс хабарига кўра, "Челси", "Астон Вилла" ва "Тоттенхэм" Гарначони сафига қўшиб олмоқчи. 20 ёшли футболчига Италиянинг "Наполи" клуби ҳам қизиқиш билдирмоқда.
Transfermarkt маълумотларига кўра, Алехандро Гарначо 45 миллион еврога баҳоланган. Футболчининг "Манчестер Юнайтед" билан амалдаги шартномаси 2028 йилнинг ўрталарига қадар тузилган.
Гарначо ўтган мавсум МЮ таркибида 58 ўйинда қатнашиб, 11 та гол урди ва 10 та голли узатмани амалга оширди.
Похожие новости
championat.asia
ОЧЛ-2. Ҳакамга тиббий ёрдам кўрсатилган ўйинда "Андижон" 3-марта 0:0 ҳисоби қайд этди. Бу галги рақиб – "Ал Ҳалдия"
Арда Гюлер: "Алонсо дарвозада турасан деса, қўлқоп сотиб оламан"
Суперлига. "Пахтакор" финал олдидан меҳмонда "Хоразм"ни енгди, икки жамоа ўйинни 10 киши тугатди
Суперлига. "Қизилқум" ўз майдонида "Динамо" устидан ишончли ғалабага эришди
Комментарии