Англия терма жамоаси аъзоси "Арсенал"га ўтмоқда
25 июл 10:53
Новости


Англия терма жамоаси аъзоси "Арсенал"га ўтмоқда
"Арсенал" ёздаги навбатдаги харидини амалга оширишга яқин.
Лондонликлар "Кристал Пэлас" ярим ҳимоячиси Эберечи Эзе билан шартнома имзолашмоқчи. Айни вақтда томонлар музокараларни давом эттиришмоқда. Англия терма жамоаси аъзоси аллақачон "Арсенал"га ўтишга розилик берган. 27 ёшли футболчининг трансфер нархи 60 миллион еврога баҳоланмоқда.
Эберечи Эзе ўтган мавсум 43 та учрашувда майдонга тушди. Унинг ҳисобида 14 та гол ва 11 та голли узатма бор.
Похожие новости

Комментарии