RU

Последние новости

20:50Ёмғирли ГАЛЕРЕЯ  1 20:41Бир йил футбол ўйнамаган Неймар ОЧЛ баҳсида майдонга тушиши мумкин  0 20:38Оллоберган Каримов: "Орзуларимдан бири амалга ошди. Аргентина билан муносиб ўйнадик"  0 20:20Англия футбол ассоциацияси Гвардиола билан боғланди, мураббий тез орада қарор қабул қилади  0 18:51Жамшид Искандеров: "Йигитлар эртанги ўйинга 100 фоиз тайёр!"  8 18:39Аббос Файзуллаев - ЦСКАнинг сентябрь ойидаги энг яхши футболчиси  5 18:22ЎФА ходими: Файзуллаев эртанги ўйинга тайёр   9 17:43Роналду "Барселона" футболчиси билан ҳазиллашди  6 17:25"Барселона" раҳбарияти Хавидан iPhone ва iPad'ларни қайтаришни сўрамоқда  13 17:01Испаниянинг мағлубиятсиз серияси нечта ўйинга етди?   2 16:45Аббосбек Файзуллаев эртага майдонга туша оладими?!  20 16:41Тошкентга келган БАА ҳужумчиси охирги уч ўйинда дарвозага умуман аниқ зарба бермади  13 16:36"Арсенал"ни стандартлар бўйича Европанинг энг кучли жамоасига айлантирган мураббий  1 16:20"Барселона" "Арсенал"дан текинга футболчи олмоқчи  0 16:01Симеоне январда кетмоқчи эмас  0

"Арсенал" "Ливерпуль"ни мағлуб этди ва Англия Суперкубогини қўлга киритди Новости

"Арсенал" "Ливерпуль"ни мағлуб этди ва Англия Суперкубогини қўлга киритди

Англия Суперкубоги доирасида "Арсенал" ҳамда "Ливерпуль" жамоалари ўртасидаги учрашув якунланди.

Ўйиннинг асосий вақти 1:1 ҳисобидаги дуранг билан якунланди. Пенальтилар сериясида эса "Арсенал" ғалаба қозониб, Англия Суперкубогини қўлга киритди. 


Англия Суперкубоги. "Уэмбли" стадиони.

"Арсенал" - "Ливерпуль" 1:1 (пен.серия - 5:4)

Голлар: 1:0 – 12 Обамеянг, 1:1 – 73 Минамино.

Арсенал – Мартинес, Бельерин (Соареш, 58), Давид Луиз, Тирни (Колашинац, 83), Мэйтленд-Найлз, Эль-Ненни, Джака, Сака (Уиллок, 82), Холдинг, Обамеянг, Нкетиа (Нелсон, 82).

Ливерпуль – Алиссон, ван Дейк, Гомес, Робертсон, Уильямс (Минамино, 59), Милнер (Кейта, 59), Вейналдум (Брюстер, 90), Фабиньо, Мане, Салах, Фирмино (Джонс, 83).

Пеналтилар серияси: 1:0, 1:1, 2:1, 2:2, 3:2, 3:3, 4:3, 4:4, 5:4.

Огоҳлантириш: Милнер (57).




Ушбу саҳифа орқали матнли трансляцияни кузатиб бориш мумкин бўлди

МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

"Арсенал" Англия Суперкубоги соҳиби!

Обамеянгггг!!!! Унинг ўнг томонга берган зарбаси гол билан якунланди - 5:4!

Жонс ҳисобни тенглаштирди 4:4!

Давид Луиснинг берган зарбаси гол билан якунланди - 4:3!

Минаминонинг кучли зарбаси гол билан якунланди - 3:3!

Соареш адашмади - 3:2!

Брюстернинг зарбаси дарвоза тўсинига тегди! Ҳисоб ўзгармай қолди - 2:2!

Мэйтленд-Найлсдан гол - 2:2!

Фабиньо ҳам пеналтида адашмади - 1:2!

Нелсоннинг ҳам ўнг томонга берган зарбаси аниқ - 1:1!

Салаҳ дастлабки зарбани аниқ амалга оширди - 0:1!

Бошланмоқда!

Пеналтилар серияси кўрамиз!

90+3. Асосий вақт якунланди!

90+2. Вейналдум ўрнига Брюстер учрашувни давом эттиради. 

90. Ҳакам иккинчи бўлимга уч дақиқа қўшиб берди. 

86. Уиллооокккк... "Тўпчилар" ҳужумчисининг боши билан берган зарбаси бироз ноаниқ.

82. "Ливерпуль" сафида Фирмино ўрнига Кертис Жонс учрашувни давом эттиради. 

82. "Арсенал"да учта ўзгариш. Сака ўрнига Уиллок, Нкетия ўрнига Нелссон, Тирни ўрнига Колашинац майдонга тушди. 

81. Манеее... Деярли бирга-бир вазиятда гол киритиш имконияти бор эди. Аммо ушбу ҳолатда "тўпчилар" посбони ўзини кўрсатди. Ҳисоб ўзгармай қолди. 

76. "Ливерпуль" босмоқда.

73. Ушбу гол ВАР орқали ҳам текширилди. Ҳакам голни ҳисобга олди. 

72. ГООЛ!! МИНАМИНО! Ушбу вазиятда тўп "Арсенал" футболчилари қўлига теккан эди. Аммо япониялик футболчи шунга қарамай ҳужумни давом эттириб, рақиб дарвозасини нишонга олди - 1:1!

67. Зарбааа! Минамино! Аммо самарасиз. 

60. "Ливерпул"да иккита ўзгариш. Неко Уильямс ва Жеймс Милнер ўрнига Наби Кейта ҳамда Такуми Минамино учрашувни давом эттиради.

59. Бельерин ўрнига Соареш учрашувни давом эттиради. 

57. Милнер барибир карточка "ишлаб олди". Рақибга нисбатан қўпол ҳаракат учун футболчи огоҳлантирилди.

50. Милнер майдон марказига яқин жойда Элненига қарши ўйин қоидасини бузди. 

47. Иккинчи таймни "қизиллар" фаол бошлашди. 

ИККИНЧИ БЎЛИМ БОШЛАНДИ!

БИРИНЧИ БЎЛИМ ЯКУНЛАНДИ!

45. Ҳакам биринчи бўлимдаги тўхталишлар учун 1 дақиқа вақт қўшиб берди. 

44. "Арсенал" футболчиси чап қанотдан тўпни рақиб дарвозаси томон етказди. Лекин ушбу вазиятда тўпни рақиб дарвозасига йўллаб қўядиган футболчи топилмади.

41. "Ливерпуль" кетма-кет бурчак зарбаларини амалга оширди. Аммо бу ўз самарасини бергани йўқ. 

36. Жо Гомеснинг берган зарбаси ноаниқ.  

32. Йўқ, VAR ушбу вазиятда пенальти йўқлигини кўрсатди. Давом этамиз!

31. Пенальти? Манега нисбатан қўполлик ишлатилди. 

29. Милнер бир дақиқа икки маротаба чап қанот орқали тўпни жарима майдончаси ичига етказиб берди. Ҳар икки вазиятда ҳам лондонлик ҳимоячилар яхши ҳаракат қилишди. 

27. Саканинг ўнг оёқда берган зарбаси рақиб дарвозаси тепасидан ўтиб кетди. 

22. Энди "Ливерпуль" футболчилари ҳужумга ўтишмоқда.

17. Зарбааа! Нкетия жамоасининг иккинчи голини киритиши мумкин эди. Лекин ушбу вазиятда Алисон маҳорат кўрсатди ва тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди. 

16. "Арсенал" голдан сўнг яна олдинга бормоқда.

13. ГОООЛ! Обамеянг узоқдан берган кучли зарбаси билан ҳисобни очмоқда! Ажойиб гол - 1:0!

(Оффсайд бўлган вазият)


7. ГОООЛ! Лекин ушбу вазиятда "Ливерпуль" футболчилари ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетишган экан. Шу сабабли, ван Дейкнинг голи ҳисобга олинмади. 

5. "Ливерпуль" футболчисининг чап қанотдан Салаҳга етказиб берган тўпини ҳимоячининг зарбасидан сўнг дарвозабон Мартинес қўлига бориб тушди. 

2. Дастлабки дақиқаларда тўп назорати ҳозирча "Ливерпуль" футболчиларида.

-ЎЙИН БОШЛАНДИ!

-Учрашув олдидан жамоа футболчилари "Black Lives Matter" акциясида иштирок этишди.

-Жамоалар майдонга чиқиб келишмоқда.

-Ассалому алайкум ҳурматли футбол ишқибозлари. Бугун Англияда янги мавсум бошланмоқда. Анъанага кўра, янги мавсум суперкубок учрашуви билан бошланади. "Уэмбли" стадиони мезбонлик қиладиган ушбу учрашувда Англия чемпиони "Ливерпуль" мамлакат кубоги соҳиби "Арсенал"га қарши баҳс олиб боради. 


Рейтинг: +27   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика