RU

Последние новости

23:57Миржалол Қосимов: "Туғилган кунимга энг яхши совға бўлди"  0 23:29ЕЧЛнинг 1-тур рамзий термаси эълон қилинди  4 23:04Илёс Зейтуллаев: "Бундай ўйинлар кўпроқ дарс беради"  1 22:45Суперлига. ОКМК — “Бунёдкор” 5:1  0 22:19Саудия Арабистонида марказий ўйин: "Ал Аҳли" - "Ал Ҳилол" баҳси асосий таркиблари маълум!  2 22:14"Барселона" ПСЖ билан ўйинни қайси стадионда ўтказиши маълум  1 21:55Элдор Мойлиев: "Барчамизнинг мақсадимиз битта: "Шўртан"ни Суперлигада олиб қолиш"  5 21:35Камолиддин Тожиев: "Шўртан" 10 киши бўлиб ҳимоялангани бизга қийинчилик туғдирди"  17 21:23Сардор Мирзаев 861 кундан кейин катта футболга қайтди  0 20:52Суперлига. "Пахтакор" сўнгги ўриндаги "Шўртан" майдонида очко йўқотди  63 20:28Суперлига. ОКМК ўз майдонида "Бунёдкор"ни янчиб ташлади  9 19:49Арне Слот: "Одамлар Вирц атиги 22 ёшда эканлигини унутиб қўймоқда"  2 19:20Рональд Араухо: "Умид қиламанки, Рэшфорд гол уришда давом этади"  1 18:49Кутганмидингиз? Рэшфорд – ЕЧЛда ҳафта футболчиси!  21 18:34Эктор Купер Месси билан боғлиқ қизиқ воқеани ёдга олди  19

Андрей Канчельскис Ўзбекистондаги карантин ҳолати ҳақида гапирди Новости

Андрей Канчельскис Ўзбекистондаги карантин ҳолати ҳақида гапирди

"Навбаҳор" бош мураббийи Андрей Канчельскис Ўзбекистондаги карантин ҳолати ҳақида гапирди.

"Ҳар куни касалликка чалинганлар сони ошиб бормоқда, вафот этганлар сони ҳозирча биттага тенг. Аммо, бу ерда ҳаммаси қатъий назоратга олинган. 10 кун олдин кўчага ниқобсиз чиқиш учун жарима жорий қилинди. Қандай жарима? Битта маош. Агар бу яна такрорланса, у икки баравар оширилади. Шу сабабли биз карантиндамиз ва уйда қолишга ҳаракат қиляпмиз. Легионерлар эса базадалар ва теннис ўйнашга чиқиб туришади. Ҳамма чемпионатнинг келажаги борасидаги қарорни кутмоқда, аммо ҳеч қандай янгилик йўқ, жимлик. Шаҳар 20 апрелга қадар карантин ҳолатида. Агар касалланганлар сони ошиб борса, карантин яна давом этади.

Сиз ташқарига чиқишингиз мумкин, фақат ниқоб ва қўлқопларда. Бу ерда қаерга, нимага кетаётгангизни ва рухсатномангизни сўрашмайди. Асосийси, ниқоб, қолгани муҳим эмас. Кўчадаги одамлар сони кам. Шаҳардан вилоятларга чиқиш ёпиқ, буниси қатъий. Дўконларда маҳсулотлар етарли, савдо мажмуалари очиқ. Бу борада муаммо йўқ. Россияда гречка сотиб олишлар бўлгани каби бу ерда ваҳимага тушишлар бўлмаяпти. Ҳамма буёғига нима бўлишини кутмоқда.

Бутун дунёда бўлгани каби уйда ўтирибмиз ва Беларусь чемпионатини томоша қиляпмиз. Бу ҳеч нарса бўлмагандан кўра яхшироқдир. Кўрсатилаётган такрор ўйинларни ёддан биламан. Бу ерда эса янгилик бор. Беларусь чемпионатини қизиқиш билан кузатаман, ёқадими ёки йўқ, бу иккинчи даражали. Асосийси, жонли, такрорий эмас. Жуда яхши ўйинларга ҳам дуч келдим.

Уйга кетишга ҳаракат қиляпманми? Албатта, Россияга боришни хоҳлайман. Аммо, мен бу ерда қолиб, жамоа ва легионерлар билан бирга бўлишга қарор қилдим. Бизга рухсат беришганида, машғулотлар ўтказамиз", - дейди Канчельсис.

Рейтинг: +31   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика