RU

Последние новости

20:17"Верона" — "Ювентус". Таркиблар маълум  1 20:15Суперлига. "Нефтчи" – "Динамо" 1:1 (матнли трансляция)  27 20:12"Бухоро" ўз тарихида биринчи маротаба "Навбаҳор"га 3тадан кўп гол урди   1 19:59Суперлига. "Бухоро" "Навбаҳор" дарвозасига жавобсиз 5 та тўп киритди  83 19:53"Сабаҳ" — "Туран". Раҳмоналиев асосий таркибда  1 19:26Зиданнинг 27 ёшли ўғли Люка спорт фуқаролигини Жазоирга ўзгартирди  0 18:55Суперлига. "Хоразм" ўз уйида "Қўқон-1912" билан дуранг ўйнади  11 18:41"Реал" — "Эспаньол". Таркиблар маълум  18 18:35АПЛ. "Ливерпуль" Мерсисайд дербисида қийин ғалабага эришди  11 17:42"Хоффенхайм" — "Бавария". Таркиблар маълум  2 17:08Футзал. Ўзбекистон Фаластинни тор-мор этди  16 16:41Рубен Санчес: "Мухлисларимизни яна бир бор ранжитишга ҳаққимиз йўқ эди"  0 16:02Тимур Кападзе Хитой мураббийи бўлиши ҳақидаги саволга аниқ жавоб берди  54 14:12"Шўртан" ва "Пахтакор" ўртасида нурсиз дуранг қайд этилган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  1 13:45ОКМК "Бунёдкор"ни йирик ҳисобда мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0

Андрей Канчельскис: “Ўзбек халқи ғалабага муносиб ҳисса қўшган” Новости

Андрей Канчельскис: “Ўзбек халқи ғалабага муносиб ҳисса қўшган”

Бугун 9 май – Хотира ва қадрлаш куни, шунингдек, II жаҳон урушида фашизм устидан қозонилган ғалабанинг 75 йиллик байрами.

Ушбу айём муносабати билан “Навбаҳор”нинг россиялик бош мураббийи Андрей Антанасович Канчельскис юртимиздаги уруш ҳамда меҳнат фахрийларини табриклади. Қуйида унинг табригини эътиборингизга ҳавола этамиз.

- Бугунги Хотира ва қадрлаш куни, шунингдек, фашизм устидан қозонилган буюк ғалабанинг 75 йиллиги муносабати билан, барча ўзбекистонлик уруш ҳамда меҳнат фахрийларини табриклайман.

Уруш йилларида ўзбек халқи мардлик намунасини намойиш этиб, жанггоҳларда кўплаб ўзбекистонликлар мардонавор жанг қилишгани, уларнинг кўпчилиги шундай тинч, дориломон кунларга етиб келишимиз учун ўз жонларини фидо қилишганини китобларда ўқиб, фильмларда кўрганмиз.

Иккинчи жаҳон урушида ҳалок бўлган ўзбекистонликларнинг хотиралари қалбимизда абадий сақланади ва уларнинг жасоратлари унутилмайди.

Уруш бўлаётган шаҳарлардан Ўзбекистонга эвакуация қилинган кўплаб оилалар ҳамда болаларга ўзбекистонликлар бошпана беришгани, уруш сабабли, етим қолган болаларни фарзанд қилиб, боқиб олишгани, фронт ортида ҳам ўзбекистонликларнинг самарали меҳнат қилишгани тарихдан маълум.

Умуман олганда, ўзбек халқи жаҳонни фашизм балосидан халос этишга, буюк ғалабага ўзининг муносиб ҳиссасини қўшган.

Фурсатдан фойдаланиб, айни пайтда ҳаёт бўлган II жаҳон уруши қатнашчилари, шунингдек, фронт ортида меҳнат қилган фахрийларга узоқ умр, соғлиқ-саломатлик тилаб қоламан.
Бахтимизга уруш ҳамда меҳнат фахрийлари ҳамиша соғ бўлишсин!", - дейди Андрей Канчельскис.

Рейтинг: +29   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика