RU

Последние новости

14:31Ўзбекистон ҚФФ президенти туфайли Қозоғистон билан ўйнашдан бош тортди  0 14:05"Пахтакор" – "Динамо" учрашувидаги вазият атрофида мунозара: ЎзФҲМ ва Championat.asia сайтининг ҳакамлик бўйича эксперти қандай фикрда?   1 13:54"Барселона" Рэшфорднинг келажаги борасида бир қарорга келди  2 13:23Салоҳ, Рафинья, Ямаль ва "Бавария" юлдузи: Европанинг мавсум бошидаги энг креатив футболчилари  2 12:55"Пахтакор" пенальтилар сериясига кўра "Динамо"дан устун келиб, финалга чиққан ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 12:28Марко Колакович: "Финал ҳақида ўйлашга ҳали жуда эрта"  0 12:01Эксперт фикри. Камолиддин Мурзоев: "Жамоалар ярим финалга шунчаки келиб қолмаганини исботлай олишди"  4 11:35Абдурауф Бўриев: "Муҳими, ўзимизга керакли натижани қайд этдик"  1 10:50Шаҳбоз Жўрабеков: "Кубокни ютиш бугундан "Бухоро"нинг бош мақсадига айланди, финалда кўришгунча"  7 10:30Марко Станоевич: "Ўйин томонлама ютқазмадик, пенальтилар сериясида омадимиз келмади"  2 10:10Нодирбек Аҳмаджонов: "Бухоро"нинг тарихига ҳисса қўшганимдан бахтиёрман, финалда ҳам гол уришни ният қилганман"  6 09:48"Барселона" жароҳат олган Гавининг ўрнига МЮдан футболчини ижарага олмоқчи  4 09:22"Ливерпуль" Экитикени жазолади  5 09:20Ўзбекистон Кубоги. "Бухоро" – "Сўғдиёна" 3:2  0 08:56Владимир Назаров — Пенальтилар серияси, шпаргалка ва "Бухоро" билан финал ҳақида   3

Андрей Фёдоров — "Локомотив" Москва бош мураббийи вазифасини бажарувчи Новости

Андрей Фёдоров — "Локомотив" Москва бош мураббийи вазифасини бажарувчи

Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.

У жамоани РПЛ 13-тури доирасидаги "Торпедо"га қарши ўйинга тайёрлайди.

"Янги бош мураббий билан музокаралар олиб борилмоқда, тайинлов ҳақида кейинроқ элон қиламиз. Навбатдаги чемпионат ўйинида бош мураббий вазифасини Андрей Федоров бажаради", – деди "Локомотив" бош директори Владимир Леонченко. 

Андрей Витальевич 1971 йил 10 апрелда Марғилон шаҳрида туғилган. Профессионал футболчи сифатида ҳимоячи позициясида ўйнаган. Фаолиятини Қўқоннинг "Автомобилист" жамоасида бошлаган. 1992 йилдан 1997 йилгача "Нефтчи" сафида тўп тепган, таркибида тўрт марта Ўзбекистон чемпиони, икки марта мамлакат Кубоги соҳиби бўлган.

1998 ва 1999 йилларда "Алания" ва "Балтика" клублари шарафини ҳимоя қилган. 2000-2008 йилларда Қозоннинг "Рубин" клуби рангларини ҳимоя қилган ва у билан Россия чемпиони бўлган. 

Ўзбекистон миллий терма жамоаси таркибида 64 та ўйин ўтказиб, 1994 йилги Осиё ўйинлари ғолибига айланган. Орадан уч йил ўтиб эса Ўзбекистонда йилнинг энг яхши футболчиси деб топилган.

2008 йилда ўз фаолиятини якунлаб, "Рубин"нинг селекция бўлимида ишлай бошлаган ва уни 2012 йилга қадар бошқарган, кейин эса клубнинг ёшлар жамоаси бошқарувига ўтган. 2015 йилда "Нефтчи" бош мураббийи бўлган. 2018 йилда эса Тошкентнинг "Локомотив" клубини қабул қилиб, мамлакат чемпионлигини қўлга киритган, Кубокни ютган ва Ўзбекистонда йилнинг энг яхши мураббийи сифатида эътироф этилган.

2021 йилнинг феврал ойида Андрей Федоров "Локомотив"га катта селекционер сифатида келиб қўшилди ва ўша йилнинг март ойидан бошлаб "Локомотив-Казанка" бош мураббийи бўлди ва у ерда 2022 йилнинг июнигача ишлади", – дейилади расмий хабарда.

Рейтинг: +13   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика